"Севилья" раҳбарияти ҳам мағлубиятни кечирмади News

"Севилья" раҳбарияти ҳам мағлубиятни кечирмади

"Севилья" раҳбарияти бош мураббий Пабло Мачинни истеъфога чиқарди.

Бунга жамоанинг сўнгги вақтлардаги ёқимсиз натижалари сабаб бўлди. Кеча жамоа ЕЛнинг 1/8 финали доирасида "Славия"га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди.

Мавсум якунига қадар жамоани Хоакин Капаррос бошқаради.

Мачин 2018 йилнинг баҳорида "Севилья" бошқарувини ўз қўлига олганди. Айни дамда жамоа 40 очко билан Примеронинг 6-поғонасида кетмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика