Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди
23 apr 23:50
News
Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди
Тиғли буюм ўйинчининг бошига текканига қарамай, учрашув давом эттирилган.
Колумбия Апертурасининг 18-туридан ўрин олган "Индепендьенте Медельин" — "Атлетико Насьональ" учрашувида кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. Қизиқарли кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган иккинчи дақиқасида трибунадан улоқтирилган пичоқ бурчак зарбасини амалга оширишга ҳозирлик кўраётган Пабло Чеппелининг бошига тегди.
Футболчи қаршисига дарҳол тиббий ходимлар етиб келган, бироқ ҳакам беллашувни давом эттиришга қарор қилган. Қайд этилишича, футболчи жиддий жабрланмаган.
Link :
Source : ASpor
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments