"Севилья" "Аталанта" билан Гомеснинг трансфери борасида келишувга эришди, футболчи бугун Испанияга йўл олади
26 jan 2021 07:02
News
"Севилья" "Аталанта" билан Гомеснинг трансфери борасида келишувга эришди, футболчи бугун Испанияга йўл олади
"Аталанта" ҳужуммчиси Алехандро Гомес фаолиятини "Севилья"да давом эттиради.
Томонлар келишувга эришишган, "Севилья" ўйинчини ижарага олмайди, балки у билан тўлақонли шартнома имзолайди. Қайд этиш керакки, аргентиналик футболчи бугун, 26 январь куни Испанияга учиб кетади.
32 ёшли Гомес жорий мавсум "Аталанта" таркибида 16та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди. Алехандронинг клубдан кетишига Бергамо клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини билан келишмовчилиги сабаб бўлди.
"Севилья" Ла Лигада 19 турдан сўнг жадвалда 4-ўринда бормоқда.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments