Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Серхио Рамос "Манчестер Сити" футболчисига айланиши мумкин News

Серхио Рамос "Манчестер Сити" футболчисига айланиши мумкин

"Реал" ҳимоячиси ва сардори Серхио Рамос АПЛда фаолиятини давом эттириши мумкин, дея хабар беради ESPN.

Манбанинг таъкидлашича, 35 ёшли футболчи "Сити" эътиборини ўзига қаратган. Рамоснинг тажрибаси ва етакчилик фазилатларини қадрлайдиган "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу трансфер амалга ошишига қарши эмас. "Манчестер Сити" Рамосга яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ, Мадрид клуби Рамос билан янги шартнома борасида келиша олмагани айтилганди. Ҳимоячи ва "Реал" ўртасидаги амалдаги шартнома 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Рамос "Галактикос" сафида 2005 йилдан бери тўп сурмоқда. 2020/2021 йилги мавсумда ҳимоячи Испан клуби таркибида 21 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика