Latest news

13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  0 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  0 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4 11:27Луи Саа, Кике ва Жепаров. Кўҳна Самарқанд футзал олами вакилларини бир ерга жамлаган ЖЧ-2024 қуръасидан ГАЛЕРЕЯ  4 11:19"Интер" собиқ дарвозабони мураббийлик фаолиятини бошлайди  3 11:00"Сўғдиёна" "Бунёдкор"ни тор-мор этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:32«Барселона» жиддий қизиққан футболчи «Байер»га ўтишга яқин  2 10:02Хави «Барселона»даги сўнгги учрашувидан сўнг нималар деди?  5 09:58Бошкович "Сўғдиёна"нинг тарихий натижаларини янгилашда давом этади  2 09:36Россиядаги илк совринини қўлга киритган Аббосбек Файзуллаев тақдирлаш маросимида нималар деди?  3 09:02Расман Харри Кейн жорий мавсум «Олтин бутса» соҳибига айланди  2 08:37Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши кечган сўнги ўртоқлик ўйинларида ёшларимизга имконият берган эдик. Мундиалга эса энг кучли таркибимизни олиб келамиз"  26

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган" News

Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Олимпик" - "Локомотив БФК" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Сервер Жепаров фикрларини билдирди.

"Бугун яхши ўйин ўтказдик ва кутганимиздек бўлди. Рақиб ёш жамоа бўлишига қарамасдан муносиб харакат қилди. Вазиятлар яратишди. Бизнинг йигитлар эса уларга имкон қолдиришмади. Юқори прессинг қилишди ва ҳужумларни тезда ривожлантиришди. Олдимизга гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси турибди. Шу боис бугун йирик ҳисобда ютишимиз шарт эди. Биринчи бўлимда ҳисоб 5:0 бўлиши мумкин эди. Лекин қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумчилар вазиятлардан фойдаланишда янада аниқроқ харакат қилишлари керак. Футболчиларга раҳмат айтаман. Умумий планда улар кўрсатмаларни бажаришди", - дейди Сервер Жепаров. 

- Риан Исламовни ўсмирлар терма жамоасида ўйнаётган вақтидан биламиз. Унга катта футболда нима етишмаяпти?
- Риан жуда яхши футболчи. Фақат унга вақт керак. Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёнини ўтказди. Ўйин амалиёти етарли бўлмаётганди. Риан бугун иккинчи 90 дақиқа ўйинида тўп тепди. 80-дақиқаларда алмаштиришни ўйлагандик. Унда катта салоҳият бор. Шу боис охиригача имкон бердик. Кучли томонларини кўрсата олди. Айтганимдек вақт ва ўйин амалиёти зарур. 

- ОТЖ таркибига кира олмаганлар учун кубок баҳслари қанчалик фойдали бўляпти?
- Кубок баҳсларида ўзини кўрсатиши учун барчада имкон бор. Уларга доим буни айтиб келаман. Шу орқали спорт формаларини ушлаб туришади ва ўйин амалиёти олишади.


Rating: +1   

Comments

+3   
20 apr 19:37:50
Дильшод
Сервер Осиени икки бор энг яхши йил уйинчиси. Узбекистон терма жамоаси сафида жуда куп мехнати синган уйинчилардан. Жепаров,Копадзе, Ахмедов, Хайдаров терма жамоамизни юраги эдилар. Сервер мураббийлик фаолиятингда хам омад ёр булсин. Биз ишонамиз сенга!!!
   
21 apr 01:37:24
El-Uzbek
Xozirgi termamizga Serverga o‘hshagan bitta futbolchi kerak.Serverni o‘yinlarini stadiondan juda kop ko‘rganman xaqiqiy talant edi, markazni yorardi lekin
-1   
20 apr 19:18:56
Mashhurbek Toraboyev
Qunduz amaki ertaklari
Biz esa ishonmaymiz
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика