Latest news

17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  7 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  5 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  8 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  13 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  21 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0

Сервер Жепаров: "Эртага ишқибозларимизга ажойиб ғалаба тақдим этишга уринамиз" News

Сервер Жепаров: "Эртага ишқибозларимизга ажойиб ғалаба тақдим этишга уринамиз"

Биласиз, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралаши сўнгги босқич ўйинлари доирасида Хитой термасига қарши баҳс юритади.

Бугун бош жамоамиз “Бунёдкор” стадионида ўйинолди расмий машғулоти ўтказди. Машғулот якунида миллий терма жамоамиз етакчиларидан бири Сервер Жепаров ўзининг ўйинолди фикрларини билдириб ўтди.

- Ўтган сафарги Эронга қарши ўйинда бир қатор хатоларга йўл қўйдик, буни тан оламиз. Лекин Хитой билан ўйинга ҳозирлик кўриш мобайнида ўша хатоларни тузатишга ҳаракат қилдик.

Ҳозирча эртага қандай услубда ўйин намойиш этишимизни батафсил айта олмайман. Зеро ўйин олдидан барча қарталарни очиб ташлаш яхши эмас. Аммо бир нарсани таъкидлай оламанки, эртага биз майдонга умуман бошқача кайфиятда чиқамиз ва ишқибозларимизга ажойиб ғалаба тақдим этишга уринамиз, - дейди маҳоратли ярим ҳимоячи “Локо” матбуот хизматига.

Таъкидлаб ўтамиз, эртага Ўзбекистон – Хитой учрашуви соат 18:00да “Бунёдкор” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Rating: -37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика