Latest news

17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  1 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  5 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  10 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  0 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4 15:01Жароҳатланган футболчи ҳеч кимга керак эмасми? Машарипов қачон қайтади? Мутахассис Ислом Мусулмонов билан интервью   3 14:30"Бавария" Англия терма жамоаси ҳимоячиси масаласида музокаралар ўтказмоқда  0 14:02"Реал" ва "Ливерпуль" собиқ устози Афинада! "Панатинаикос" янги бош мураббийни тақдим этди  1 13:40Расман: Ҳаким Зиеш фаолиятини ватанида давом эттиради  1 13:18Жесус фаолиятидаги энг оғир жароҳатдан сўнг "Арсенал" таркибига қайтишга умид қилмоқда  1 12:51"Бавария" юлдузи машғулотларга қайтди  3 12:20Фойдали ҳамкорлик: "Барселона" кутилмаган ҳомийлик шартномасини имзолади  1 11:44Испаниялик агент қозоғистонлик дарвозабонни Европа топ-лигасига таклиф қилмоқда  1 10:45Футзал. Бугун ўсмирларимиз Осиё ўйинларидаги юришини бошлайди  0

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим" News

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув натижасидан ва кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Бу мен жамоа бошқарувига келганимдан буён биринчиси бўлди. Йигитларга рахмат айтаман, улар бугун ўзларининг бор маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Ҳисоб адолатли бўлди деб ҳисоблайман.


Таркибимизда номдор ва тажрибали футболчилар бор. Шундай экан, албатта биздан натижа кутилади. Таъкидлаш жоиз, чемпионлик учун кураша оладиган футболчиларимиз бор. Бироқ, биринчи даврада бой берилган очколар, ҳозирга келиб жамоадаги дуранглар сони 8 та етиши бизга мавсум чемпионлиги ҳақида ўйлашга фурсат қолдирмайди. Бироқ, бўшашмасдан давом этсак, натижа ўзи келади. Бугун жамоада ҳамма яхши ўйнади, дарвозабондан тортиб то ҳужум чизиғигача.


- Қониқарсиз натижалар ортидан бугунги ғалаба "Пахтакор"га қарши ўйиндан олдидан мотивация ўрнида хизмат қиладими?


- Ғалаба ҳар доим ишонч кайфиятини шакллантиради. Олдимизда масъулиятли учрашув кутмоқда. Биз "Пахтакор" билан ўйин учун ҳам қолган жамоаларда бўлгани каби тайёргарлик қиламиз. Ғолибга финал йўлланмаси тақдим этиладиган даражадаги масъулиятли ўйин.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика