Сергей Лушан: "Шундай давом этсак иккинчи даврада чемпионлик учун янада астойдил курашамиз"
25 jun 2016 22:29
News
Сергей Лушан: "Шундай давом этсак иккинчи даврада чемпионлик учун янада астойдил курашамиз"
"Натижадан хурсандман. Бироқ вазиятлардан фойдаланиш борасида аниқ ўйнай олмадик. Қолаверса хатолар кўп бўлди. Балки бу чарчоқ билан боғлиқдир. Футболчиларда чарчоқ сезиляпти. Ғалаба учун йигитларга раҳмат айтдим. Қайердадир бизнинг омадимиз чопди. Рақибда ҳам 2-3 та вазият булди. Биз эса 3та вазиятимиздан фойдаландик. 10тасидан эса йўқ, Яна қайтараман, натижадан хурсандман. Энди асосий ўйин бор. "Локомотив"га қарши муҳим баҳсгача 5 кун бор. Бор тайёргарлигимиз ушбу ўйинга қаратилади.
Ортда қолган 14та тур давомида 6 очко йўқотдик. Биздан кучли булмаган жамоаларга қарши ўйинда очко йўқотганимиз аламли. Чемпион бўлмоқчи бўлган клуб. Ўзидан кучли бўлмаган клубларни ютиши керак, деб ўйлайман.
"Машъал", "Насаф" ва "Металлург" билан учрашувларда бизда гол уриш ва ғалаба қозониш учун этарлича имкониятлар бўлганди. Афсуски, энди вақтни орқага қайтариб булмайди. Умид қиламанки, шу ритмда давом этсак, 2-даврада чемпионлик учун янада астойдил курашамиз.
Мана 6 июль куни терма жамоага 5 нафар футболчимиз чақирув олган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида терма жамоаларнинг муҳим ўйинлари бор. Йигитларимизга юкламалар янада кўпаяди. Вазиятни тушуниб турибмиз, шунга қараб тайёрланамиз", - дейди Лушан.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Comments