Latest news

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик" News

Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Оқтепа" – "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида қатнашди.

"Асабий ўйин бўлди, қанча вазиятларни голга айлантира олмадик. Шукурки, рақиб дарвозамизни ишғол қилгани йўқ. Ғалаба учун гол уриш керак. 8 та яққол голли вазият яратдик. Бугун биз кам фойдаланаётган йигитларга имкон бердик. Кимдир яхши таассурот қолдирди, яна кимдир бошқача. Лекин бундай вазиятлардан фойдаланиш керак. Ишлашда давом этамиз",- дейди Сергей Лушчан. 

- Балки сунъий майдон таъсир қилгандир... 

- Ҳаммаси тушунарли. Биз 2 кун сунъий майдонда шуғулланишга ҳаракат қилдик. Йигитлар бу борада кўникмани бироз бўлсада олишди. Бугун айниқса дастлабки 15-20 дақиқада майдонга мослашишди. Бошқа жамоа ҳам бу ерда ўйнайди. Шундай экан майдонга тушиб ўйнаш керак. Ўйин ҳақиқий асабий руҳда ўтди. Охирги дақиқаларни айтмаса ҳам бўлади. 

- Ёшлар таркибда майдонга тушди. Бу қолганларни асраш учун эдими? 

- Албатта. Ҳозир жароҳат билан боғлиқ муаммоларимиз бор. Забиҳилло Ўринбоевга сунъий майдон умуман таъқиқланган. Жияновни имтиҳони бор. Педрони ҳам кўришимиз керак. Бугун асосий таркибнинг кўп қисмига дам бермоқчи эдик, чунки сунъий майдон, жароҳатлар эҳтимоли йўқ эмас. 3 кундан кейин яна ўйинимиз бор. 

-Бундай рақибга қарши руҳан тайёрланиш қийин бўлмадими? 

- Мен тушунмайман, футболчи шу касбни танлаганми, демак ҳар қандай жамоа билан ўйнаши керак. "Реал" ёки "Оқтепа" бунинг фарқи йўқ. Тайёрлана олмадингми бориб бошқа иш билан шуғуллан. Футболчи профессионал. У шу учун пул олади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика