Latest news

21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  171 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  3 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  36 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0

Сергей Ковшов: “ЕЧЛда "Ливерпуль" ҳар қандай ҳисобни йўққа чиқариш мумкинлигини исботлади” News

Сергей Ковшов: “ЕЧЛда "Ливерпуль" ҳар қандай ҳисобни йўққа чиқариш мумкинлигини исботлади”

А Про-Лига 7-туридан ўрин олган “Истиқлол”- “Шўртан” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Ковшов сайтимизга интервью берди.

Бугунги ўйинда жамоамизда жисмоний тайёргарлик ва руҳият жойида эмаслиги яққол кўзга ташланди. Биринчи бўлимда қайд этилган натижа буни исботи сифатида кўриниб турибди. Танаффус вақтида шогирдларимга узоқ йўл босиб келганлигимизни, ҳар бир футболчида ғурур бўлиши лозимлигини, мухлислар учун ҳам иштиёқ билан ўйнаш зарурлигини тушунтирдим. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди.

Ҳаракат қилса натижага эришса бўлади. 3:0га ютқазяпсанми, ҳаракат қил, 4:3 га ютиб кетишинг мумкин. Футболда шунақа вазиятлар ҳам бўладику! ЕЧЛда Ливерпуль ҳар қандай натижани йўққа чиқариш мумкинлигини исботладику! Биз нима қилаяпмиз? Биринчи бўлимдаги каби ёш болаларча хатоликка йўл қўйсак, албатта ютқазамизда. Биринчи бўлимдаги каби ўйнасак, “Истиқлол” керак бўлса 10 та уриши мумкин эди. Биз ҳаракатни бошлаганимизда кеч бўлганди.

Фарғонада яна мағлуб бўлдик. Аввалроқ “Нефтчи”га ҳам худди шу стадионда 4:0 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Биз бу борада ишлаймиз, хато ва камчиликлармизни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз.

Футболчи майдонга тушдими ҳаракат қилиши керак. Машғулотларда ўз устида ишлаши керак, кўзидан ўт чақнаб майдонга тушиши керак. Кимгадир ишониб машғулотларда астойдил ҳаракат қилмаса, футболчи сифатида ўсиши қийин бўлади. Яна такрор айтаман, футболчи майдонга тушдими, астойдил ҳаракат қилиши ва жамоа муносиб бўлиши лозим. Футболни алдаб бўлмайди, ҳаракат қилмасдан футболчи сифатида ўсиб бўлмайди.

Хатолармиз устида ишлаб навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика