Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Сергей Лушан: "Ал Наср" икки бўлим ҳужум қилди, лекин биз каби 1 очкога эга бўлди" News

Сергей Лушан: "Ал Наср" икки бўлим ҳужум қилди, лекин биз каби 1 очкога эга бўлди"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
“Очиғини айтсам, натижадан қониқдим, лекин кўрсатган ўйинимиз яхши чиқмади, - деб гап бошлади Лушан.

“17 соатлик йўл босишимиз ўз таъсирини кўрсатди. Биз бугун кўпроқ рақиб ҳужумларини буздик, ўзимиз ташкил қилолмадик. "Ал Наср" кучли жамоа. Уларнинг майдонидан очко билан қайтишимиз, ўйлашимча ҳозирги ҳолатимиз учун яхши натижа. Ўйиндан ўйинга ҳолатимиз яхшиланади ва бундан кучлироқ ўйин кўрсатамиз.

Бугун ёшларимиз мени хурсанд қилди. "Бунёдкор" футбол мактаби Осиёда энг кучли академия деб бемалол айта оламан. Бугун баъзи ёш футболчиларим бу каби кўп мухлис қаршисида биринчи бор тўп тепишди. Ўзларини йўқотиб қўйишмади. Яқин йиллар ичида "Бунёдкор"нинг 80 фоиз ўйинчилари ўз тарбияланувчиларимиз ҳисобига тўлдирилади. Тартиб ҳар доим маҳоратдан устун келади. “Ал Наср” 2 бўлим ҳужум қилди, лекин улар ҳам, биз ҳам 1 очко ишладик!”, - деб ўз фикрларини якунлади Сергей Лушан.


"Бунёдкор" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика