Latest news

08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  6 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими? News

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?

Кўз тегмасин, хорижга йўл олаётган футболчиларимиз сони анчагина кўпайиб қолди.

Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев ҳам Қозоғистон Премьер-лигасига йўл олди. 27 ёшли футболчи бунга қадар ҳам легионер мақомига эришган (“Ал Дафра”, “Бейжинг Гоан”), аммо унинг БАА ва Хитойдаги фаолияти омадсиз чиққан эди. Игор бу гал ўзини кўрсата оладими, унинг янги жамоасида вазият қандай? Ҳозир шу ҳақда.

“Актобе” жамоаси матбуот матбуот хизмати 18 фераль куни Игорнинг трансферини эълон қилди. Қозоғистон чемпионати баҳсларини кузатмайдиган мухлислар мазкур клубни мамлакат грандларидан бири деб ҳисоблашлари мумкин. Ҳар ҳолда “Актобе” доимий равишда еврокубоклар саралаш босқичида иштирок этиб келарди. Бироқ, сўнгги 5 йилдирки, ақтебеликлар осмонини қора булутлар қоплаган. Дастлаб, клуб совринли ўринлар учун курашмай қўйди, 2019 йилги мавсумда эса мусобақанинг асосий аутсайдерига айланиб, қуйи лигага равона бўлди. Ўтган мавсум 1-лигада зафар қучган “оқ-қизиллар” яна элитага қайтди. Қисқа қилиб айтганда, “Актобе” айни пайтда гранд жамоалар қаторида эмас.

Шомуродов Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиси эмас ёхуд "ўзимизнинг МЮЛЛЕР" ҳақида        

Аммо, ақтебеликлар янги мавсумга тайёргарликни юқори даражада олиб боришмоқда. Туркияда йиғин ўтказаётган жамоани бир йўла 13 киши тарк этди ва янги номлар олиб келинмоқда.

Масалан, франциялик Эрвен Мукам (БАТЭ) ва Тонго Думбия (“Ажман”), сербиялик ҳужумчи Боян Дубайич (БАТЭ), чехиялик марказий ҳимоячи Михал Йержабек ("Яблонец") келиб қўшилди. 

Игор янги мавсумда асосий таркибда майдонга тушиш учун 19 ёшли Максим Самородов ва 30 ёшли Боян Дубайич билан рақобат қилиши керак. Максимнинг тажрибасизлигини, Бояннинг БАТЭдаги рақобатда ютқазгани ва мавсум давомида атиги 2 бор майдонга тушганини ҳисобга олсак, Игор доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак.

ФАКТ: И. Сергеев айни пайтда “Актобе” таркибидаги энг қимматбаҳо футболчи ҳисобланади. “Transfermarkt” портали ҳамюртимизнинг трансфер баҳосини 1,5 млн еврога баҳоламоқда. Игор янги мавсумда Қозоғистон чемпионатининг ҳам энг қиммат футболчиларидан бири бўлади.

Шундай экан, жамоа раҳбарияти Игорни янги мавсумда етакчи бўлиши учун олиб келган десак, янглишмаймиз. Ҳамюртимизга имкон берилса, унумли фойланади деган умиддамиз. Терма жамоамизни ёзда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Унга қадар барча футболчилар яхши формага кириб олиши фақат бош жамоамиз учун фойда келтиради.




Игорга омад тилаймиз ва Қозоғистон яшил майдонларини забт этиши кутиб қоламиз. Унинг кейин фаолиятидан қандай натижаларни кутяпсиз?

Author :
Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика