Сербия терма жамоасига ғалаба ёзилди, аммо уч очкодан айрилишди News

Сербия терма жамоасига ғалаба ёзилди, аммо уч очкодан айрилишди

УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Евро-2016 саралашидаги Сербия - Албания учрашуви натижасига оид қарорини чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, Белградда ўтган ўйин 0:0 ҳисоби қайд этилаётган пайтда Албаниянинг байроғи туфайли жанжал келиб чиқади. Шундан сўнг эса майдонда тартибсизликлар бошланади.

УЕФА тартиб-интизом қарори:

1.Сербия - Албания учрашуви 3:0 кўринишида Сербия ҳисобига ёзилди.

2.Евро-2016 саралашида Сербия терма жамоасидан уч очко ечиб олинади.

3.Сербия терма жамоаси Евро-2016 саралашидаги икки учрашувни мухлисларсиз ўтказади.

4.Сербия ва Албания футбол федерациялари 100 минг евродан жарима тўлайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика