Latest news

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  1 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  2 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ? News

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ?

Бу йил Суперлигадаги легионерлар ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Ички чемпионат баҳсларида умумий ҳисобда 23 хориж давлатидан 57та футболчиларни клублар рўйхатдан ўтказди.


Қайси давлатдан футболчи кўп?

Улардан энг кўпи одатдагидек Сербияга тўғри келди.  14та жамоа таркибида 20 нафар сербиялик ўйинчи тўп тепди.  Бу йил АГМК, "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари барча 11та клубда лоақал биттадан сербиялик бор. Кейинги ўринда Россия мамлакати футболчилари, 5 нафар. Испаниядан 4та, Украинадан 4та тўп тепарлар ҳаракат қилди. Аввалги йилларга фарқли равишда грузиялик футболчилар бу мавсумда 3 нафар бўлди. Ваҳоланки, битта жамоада шунча Грузин футболчилари тўп тепганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Балки 2023 йилда яна шу кўрсаткич қайтар. 

Сербия 20

Россия 5

Испания 4

Украина 4

Тожикистон 5

Грузия 3

Нигерия 3

Қирғизистон 2

Гана 1

Бразилия 1

Камерун 1

Эрон 1

Хорватия 1

Италия 1

Молдавия 1

Польша 1

Аргентина 1

Эстония 1

Доминикан Республикаси 1

Хорижликлар хизматига энг кўп эхтиёж сезган жамоалар

АГМК, "Сурхон", "Пахтакор" жамоаларида ушбу мавсум 7тадан легионер ҳаракат қилди. АГМК: Алишер Жалилов (Тожикистон), Сияваш Ҳақназарий (Эрон), Мартин Боаке (Италия), Андрей Мишенко (Украина), Александр Касьян (Россия), Георгий Папава (Грузия), Дану Сапатару (Молдовия). "Сурхон": Зоир Жўрабоев (Тожикистон), Луисми Кезада (Доминикан Республикаси), Мирослав Маркович (Сербия), Хосе Мартинес (Испания), Серхио Родригес (Испания), Рубен Санчес (Испания), Хави Химинес (Испания). Энг кам кўрсаткич "Металлург"да бўлди. Бекободликлар иккинчи даврада босниялик Керим Палични ўз сафига қўшиб олди. 

Керим Палич 


Дебютантлар давлатлар

Эрон (Сияваш Ҳақназарий), Аргентина (Гонсало Ритакко), Польша (Пшемислав Банашак), Доминикан Республикасидан (Луисми Кезада) биринчи маротаба Суперлигага футболчи жалб қилинди. 

Гонсало Ритакко 


Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдалан клублар

ЎзПФЛ клублар 4+1 легионерлар лимитидан фойдаланишга руҳсат берган. Якуний маълумотларга кўра йил давомида "Навбаҳор", "Сурхон", АГМК, "Бунёдкор" лимитдан тўлиқ фойдаланди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика