Latest news

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  9 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  174 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" News

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"

Саудия Арабистони U-23 терма жамоаси бош мураббийи Саад Ал Шеҳри Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Учрашув биз кутгандек қийин руҳда ўтди ва икки жамоанинг ҳам майдон марказини назорат қилишга уринишига гувоҳ бўлдик. Биз кучли ва тактик жиҳатдан уюшқоқ жамоага қарши ўйнадик. Беллашув тенг курашлар остида ўтди, аммо Ўзбекистон вазиятлардан унумли фойдалана олди. Иккинчи бўлимда имкониятлар юзага келтириб, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо гол ура олмадик.

Баъзи вазиятларда хотиржамроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Мен мағлубиятда футболчиларни айблай олмайман, чунки Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири эди.

Яҳёнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди. Уларнинг бу усули ҳимоячиларимизни чекинишга ва бир чизиқда туриб, рақибни ўтказиб юбормаслик учун шиддатлироқ ўйин намойиш этишга мажбур қилди.

Биз турнирнинг ушбу босқичидан енгиб ўтишни ҳамда ярим финал ва Париждаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишни интиқлик билан кутаётган эдик, аммо биз қийин рақибга дуч келдик. Мағлубият учун саудиялик мухлислардан узр сўраймиз. Бу ўйинни хурсанд ҳолда тарк этмадик, лекин ўзимиз учун келажак авлодни кашф этдик. Мағлубият ўтмишда қолди, эндиликда Саудия футболига хизмат қиладиган ёш авлодни шакллантиришга эътибор қаратамиз", — деди Ал Шеҳри.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика