Latest news

22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2

Сарварбек Жуманиёзов: "Футболга қайтишимда Александр Ежовнинг жуда катта ҳиссаси бор" News

Сарварбек Жуманиёзов: "Футболга қайтишимда Александр Ежовнинг жуда катта ҳиссаси бор"

"Хоразм" жамоасида ўз ўрнига эга бўлган, жуда жиддий жароҳатдан кейин катта футболга муносиб қайтган Сарварбек Жуманиёзов билан футболга кириб келиши, устозлари ва келажакдаги орзу-ниятлари ҳақида суҳбатлашдик.


- Сарварбек келинг суҳбатимиз аввалида ўзингиз ва оилангиз ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз?

Мен 4 ноябрь 1992 йил Урганч шаҳри, Чаккашоликор қишлоғида туғилганман. Икки нафар фарзандим бор бир ўғил, бир қиз. Оилада 3 фарзандмиз мен тўнғичи укам ва синглим бор. Отам Қадамбой Хўжамуратов тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Онам Хосилой Бобожонова уй бекаси.
Оиламизда Футбол билан фақат мен шуғулланаман.

- Футболга кириб келишингиз, биринчи мураббийларингиз ва Профессионал Футболчи бўлиб етишгунга қадар босиб ўтган йўлларингиз тўғрисида айтиб берсангиз?
Барча болалар каби ёшлигимдан футболга меҳр қўйганман. Футболга иштиёқимни кўрган отам дастлаб, олдинги Олимипия (хозирги Хоразм) спорт мажмуасига футбол тўгарагига олиб борган, кейинчалик 2007 йил Урганч Олимпия заҳиралари Коллежи футбол йўналишига қабул қилиндим ва мураббий Руслан Абдуллаев қўл остида шуғуллана бошлаганман. Шунингдек коллеж ўқиб юрган кезларимда Владимир Каволенко ҳам менга футболнинг кўп сир-асрорларини ўргатган. Республика мусобақаларида ўйинларимизни кузатган мураббийлар 2008 йил "Локоматив" БФК таклиф қилишди. У ерда бир мавсум ўтказдим. 2009 йил "Бунёдкор" ўринбосарлари жамоаси ўйнаганман. Кейинчалик эса ўша вақтлари Олий Лигада иштирок қилаётган "Хоразм" жамоасидан таклиф бўлди ва чорлавни қабул қилдим ва шу даврга қадар клубимиз шарафини ҳимоя қилиб келяпман.



- Футболчининг биринчи душмани жароҳатлар. Биламизки сиз жуда жиддий жароҳатдан кейин ҳам катта футболга қайтдингиз?
Ҳа жароҳатлар футболчининг фаолиятига таъсир қиладиган омил. Мен 2016 йил тиззамдан олган жуда жиддий жароҳат сабабли футболчилик фаолиятимни тугатгандим. Футболга қайтишни ўйлаб ҳам кўрмагандим. Лекин 2018 йил Александр Ежов менга қайта ишонч бера олди ва фаолиятимдаги янги даврни очиб берди. Мен устозим Александр Ежовдан жуда миннатдорман.

- Жамоадаги қайси футболчи билан майдонда бир-бирларингизни бир қарашдаёқ тушина оласиз?
Майдонда деярли барча футболчилар билан тушиниб ҳаракат қиламиз. Қарамасдан ҳам тушина оладиган жамоадошим бу Темур Бекчанов, у билан ёшликдан бир жамоада ўйнаб катта бўлганмиз.

- Жаҳон футболи юлдузларидан қайси футболчиларнинг ўйинларини кўпроқ кузатасиз?
Албатта дунё даражасидаги футболчилар ўйинларини кузатиш завқли. Мен Ронолду, Азар ва Неймар ўйинларини ҳурмат қилиб кузатиб бораман.

- Кечаги "Истиқлол" жамоасига қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз. Умуман Про Лига 2020 йил мавсуми қандай ўтмоқда?
Бу йил Про Лига жамоаларининг кучи деярли тенг дейиш мумкин. Исталган клуб хоҳлаган рақибини ютиб қўйиши мумкин. Жамоамизга дастлабги турларда омад етишмади. Мана ўзингиз ҳам куни-кеча "Истиқлол" жамоасига қарши ўйин гувоҳи бўлдингиз. Жамоамиз мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмади деб ўйлайман. (муаллиф: С.Жуманиёзов сариқ карточкалари 4тага етганлиги сабабли майдонга тушмади).



- "Хоразм" ПФК да тажрибали ўйинчилар билан биргаликда ёш футболчилар ҳам ўйинларда иштирок қилмоқда
Мураббийларимиз бир неча ёшларга имкон беришмоқда. Ҳар йил бир иқтидорли ёш футболчи етишиб чиқиши ананага айланиб бораётгани қувонарли ҳолат. Ўтган мавсумда Мухаммадқодир Рахимберганов, бу мавсум Ҳабибулла Матякубов ажойиб ўйинлари билан ажралиб турибди. Умид қиламизки кейинги мавсумларда Махмуд Қаландаров, Жамшид Зарипбоевлардан ҳам шундай ўйинлар кутиб қоламиз.

- Келажакдаги орзу-режаларингиз тўғрисида ўртоқлашсангиз?
"Хоразм" билан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб, муносиб иштирок қилиш ва жамоамизда ажойиб мухлислар бор шуларни ўз ўйинларимиз билан хурсанд қилиш менинг ният-режаларимнинг асосийсидир.


Хурсандбек Маткаримов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика