Latest news

19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  1 19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  12 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  31

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди" News

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди"

"Пахтакор" жамоаси футболчиси Сардор Собирхўжаев "Олимпик" жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

- Мавсумнинг биринчи ўйини "Пахтакор" футболчилари учун қандай ўтди?

- Мавсум энди бошланди. Биринчи ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Ўтган мавсум ҳам "Олимпик"ни иккита учрашувда мағлуб эта олмагандик.

- "Олимпик" жамоаси бугунги баҳсда қай жабҳаларда "Пахтакор"дан устун бўлди ва нима сабабдан "Олимпик" ушбу учрашувда ғалаба қозонди? 

- Биринчи навбатда, уларнинг энг катта устунлиги хоҳиш деб ўйлайман. Ўйинни 1:0 ҳисобида бошлаш жуда қийин, чунки биз ўйиннинг 3-4 дақиқасидаёқ тўп ўтказиб юбордик. Кейин эса хужумга ўтишга мажбур бўлдик. Рақиб жамоа эса бизни кутишни бошлади. Биз шошилинч тарзда хужумга ўтишни бошладик ва шу сабаб ўйинимиз бир оз қовушмади.

- Ўйин бошида "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди. Сизнинг фикрингизча, ўша вазиятда пенальти бормиди? 

- Вазият баҳсли эди, аммо Элдор Суюнов пенальти борлигини тан олди. Ҳакам VAR тизими орқали пенальтини текшираётган вақтда Элдор менга "контакт" бўлганини айтди. Пенальти тўғри белгиланди. Мавсум эндигина бошланди ва ҳали олдинда 25 та баҳс бор. Кейинги учрашувларда яхшироқ ўйнаймиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика