Latest news

15:18Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро". Асосий таркиблар маълум  0 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  5 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   14 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  17 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8

Сардор Рашидов: "Мухлислар мендан кўп нарса кутаётганини ҳис қилиб турибман" News

Сардор Рашидов: "Мухлислар мендан кўп нарса кутаётганини ҳис қилиб турибман"

Суперлиганинг иккинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) ўйини қизиқарли ва курашларга бой бўлди. Ушбу учрашувдан сўнг "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гарчи кўпчилик осон ғалабани қўлга киритишимизни кутган бўлса-да, аслида ундай бўлмади. "Металлург" ҳам яхши қаршилик кўрсатди. Якунда ирода кўрсатган ҳолда муҳим уч очкога эга чиқдик. Егор Кримец қизил карточка олгандан сўнг бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан, ғалаба учун охиригача курашдик. 

Терма жамоа йиғинидан кейин кайфият аъло даражада. Минглаб мухлислар қаршисида тўп тепиш барча футболчига қўшимча куч бериши тайин. Тўғри, клубга келгандан сўнг руҳият бошқача бўлиши табиий. 

Апрель ойида бизни тиғиз тақвим кутмоқда. Чемпионлар Лигасидан олдин Наманганда қийин баҳсда "Навбаҳор" билан куч синашамиз. ОЧЛда Ўзбекистон шаънини ҳимоя қиламиз. Шунинг учун бор кучимиз билан тайёргарлик кўрамиз. Мухлислар мендан кўп нарса кутаётганини ҳис қилиб турибман. Ўйиндан ўйинга спорт формамни юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан", – дейди Рашидов.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика