Latest news

18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  16 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  2 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  51 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5

Сардор Мирзаев: "Нефтчи" 2014 йил камида медаллар учун курашади" News

Сардор Мирзаев: "Нефтчи" 2014 йил камида медаллар учун курашади"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳужумчиси Сардор Мирзаев ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.
Унда футболчи клуб кейинги мавсум Ўзбекистон чемпионатида медаллар учун курашиши ҳақида айтиб ўтди.

"Амет Мемет клубга йил бошида келмади. Ҳар қандай мураббийга ҳам яхши жамоани шакллантириш учун вақт керак бўлади. Агар раҳбарият мураббийга барча шароитларни яратиб берса ва жамоа олдига юқори ўринлар учун курашиш вазифасини қўйса, Мемет буни бажара олади деб ўйлайман".

"Содиқ мухлисларимиз шунча сабр қилишди, яна озгина кутишсин. Насиб қилса, барчаси яхши бўлиб кетади. Вазиятга реал қараган ҳолда айтаман: "Нефтчи" келаси йил чемпионлик учун курашмаса ҳам юқори ўринларга даъвогарлик қилади. Энг камида медаллар учун курашади", - дейди Сардор Мирзаев.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони ҳисобланади. Клуб сўнгги бор 2008 йилги мавсумда совриндорлар қаторидан ўрин олган. Ўша йили "Нефтчи" бронза медалларига эга бўлганди. 2013 йилги мавсумда клуб чемпионатни 9-ўринда якунлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика