Latest news

10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  0 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  6 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  13 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  2 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  22 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  33 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  49 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  3 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  3

Сардор Мирзаев: “Бу мавсум чемпионлик учун кураша олмаймиз. Чунки...” News

Сардор Мирзаев: “Бу мавсум чемпионлик учун кураша олмаймиз. Чунки...”

Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ёрқин ўйинларини кўрсатган Сардор Мирзаев бугунги кунда Таиланднинг “Муангтонг Юнайтед”да тўп тепмоқда.

 Футболчи билан суҳбатлашиш жараёнида айрим саволларимизга жавоб олдик. 

- Сардор, “Муангтонг Юнайтед” янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

- Бу йилги мақсадларимиз катта эмас. Чунки пандемия туфайли клубимизда молиявий муаммолар юзага келди, юқори савиядаги ижрочиларни таклиф қилишда қийинчиликлар юзага келди. Гарчи таркибимизда юқори даражадаги ўйинчилар бўлмаса-да, иқтидорли ёшлар билан кучли бешлик учун кураша оламиз. 

- Ўтган мавсумда 14та гол урдингиз. Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштирмоқдасиз?

- Имкон қадар ўтган мавсумга қараганда, кўпроқ гол урмоқчиман. Бироқ менинг асосий мақсадим, жамоадошларимнинг голларига кўпроқ ассист вазифасини бажаришни истайман. 

- “Муангтонг Юнайтед” билан шартномангиз қачон тугайди? 

- Таиланд клуби билан шартномам шу йилнинг декабрида поёнига етади. Ҳозирда келгусида қайси жамоада тўп суришим бўйича ўйлаганим йўқ. Чунки чемпионат ўйинларга катта эътибор қаратганман. Лекин “Муангтонг Юнайтед” шартномани узайтириш истагида. Аввало шартномам якунланиб бораверсин, қолганини вақт кўрсатади. 

- Таиланд мамлакатига мослашиб кетишда муаммолар юзага келмадими?

- Бошида қийинчиликлар бўлди. Иссиқ ҳавоси, овқатларига кўникишда бироз мослашиш қийин бўлди. Ҳозирга келиб ҳаммаси жойига тушди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика