Latest news

00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  0 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00"Ланс" — "Монпелье" ва "Мец" — ПСЖ ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  23 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  5 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  25 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  6 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  73 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  21

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим" News

Сардор Азмун: "Ўзбекистонда энг катта орзуларимдан бирига эришдим"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сардор Азмун ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

28 ёшли футболчи мазкур баҳсда терма жамоасини сардорлик боғичи остида майдонга бошлаб тушди.

"Профессионал футбол билан шуғуллана бошлаганимда, катта орзуларим бор эди. Биринчиси ва энг муҳими, терма жамоа либосини кийиш эди. Жаҳон чемпионати ва Осиё кубогида иштирок этиш кейинги мақсадларимдан бири эди ва бундай лаҳзаларни бошдан кечирдим. Ўзбекистонга қарши баҳсда эса масъулиятли сардорлик боғичини тақишга муваффақ бўлдим. Бу мен учун шараф, бу боғичда буюк футболчилар ўйнаган. Сардорлик боғичи мақсадим эмас, бироқ буни орзу қилмаганман дея олмайман. Бу ҳолат Тошкентда рўй берди. Бундан хурсандман. Бунинг масъулияти оғир бўлса-да, ҳаётимдаги ижобий воқеалардан бири бўлди. Менга ишонган барча футболчиларга миннатдорчилик билдираман", деди "Рома" форварди.

Эслатиб ўтамиз, 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда Азмун голли узатма амалга оширди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика