Санжар Турсунов: “Реванш? Келинг бу ҳақда 3-турдан кейин гаплашамиз”
09 jan 2015 09:31
News
Санжар Турсунов: “Реванш? Келинг бу ҳақда 3-турдан кейин гаплашамиз”
Осиё Кубогида қаторасига иккинчи маротаба иштирок этишга яқин турган футболчилардан бири, бу – Санжар Турсунов.
Мавсумни Украинада ўтказиб, МТЖ ихтиёрига яхши формада етиб келган ярим ҳимоячи Осиё Кубогига тайёр деб айтган бўлардим.
Терма жамоа йиғинига келишидан аввал жамоаси билан шартномасини узайтириб келган футболчининг Осиё Кубогидан олдинги фикрлари ва жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида аётганлари қизиқ бўлади.
– Қанотда вингер вазифасини ўтаяпсиз, бу ўзизга мақул келяптими?
– Бу тактика мен учун қизиқ кўриняпти. БАА билан бўлиб ўтган ўйинда ҳам шунга яқин тактикада ўйнадик, бу менга ёққанди. Лекин клубимга кетганимдан кейин яна бошқа тактикада ўйнашни бошладим. Аслини олганда футболчи мураббий қаерга қўйса, ўша нуқтада ўйшай олиши керак.
– Ҳар бир тактикага яраша мос футболчилар бўлади, четдан қараганда, ростан ҳам бизни футболчилар мана шу тактикага мос тушаётгандек?
– Шунга ўхшаяпти. Осиё Кубогида ҳар бир хато сиз учун сўнггиси бўлиши мумкин. Бизни футболчилар 4-3-3 тактикасини ўзлаштиришаётган экан, у ерда буни янада такомиллаштириб олишлари лозим бўлади. Қитъа чемпионати синов майдони эмас. Кейин у ерда ўртоқлик ўйинларини ўтказмаймиз, муҳим синовдан ўтамиз. Буни уддалай оламиз деб ўйлайман.
“ВОРСКЛА”ДАГИ МАВСУМ ҲАҚИДА
– Чемпионатни “Динамо” ва “Шахтёр” жамоаларига қарши ўйинлар билан бошладилар, чемпионат бошидаги тайёргарлик ҳам шунга яраша бўлдими?
– Тақвим чиққан пайт, биз Словенияда йиғини ўтказаётган эдик. Қуръадан хабар топганимиздан сўнг режаларимизга бироз ўзгариш киритилди. Мана шу икки жамоага қарши тайёргарлик дастури ва тактикалар ишлаб чиқилди. Тўғри, мавсумни бошида икка рақибга имкониятни бой бердик. Уларнинг бири ЕЧЛда, иккинчиси Евролигада иштирок этаётган эдилар. Аммо кейинг ўйинларда биз деярли ютқизмадик. Сафарда “Днепр”дан очко олиб қайтдик. Биринчи давра учун натижа чакки бўлмади.
– “Динамо” яна аввалги мавқейини тиклай бошлаяпти, “Шахтёр” ва “Динамо”га қарши ўйинларга жамоалар қандай тайёргарлик кўради, уларни бир-бирига солиштирсангиз, қандай фарқларни сезасиз?
– “Шахётр” техникага таянган жамоа, асосан бразилиялик футболчилар ўйин қилиб беришади. “Динамо”ни ўйинлари эса тубдан ўзгарди. Жамоа бош мураббийи Сергей Ребровни хорижда ўйнаганлигини кўриниб турибди. Тактикадан ташқари у жамоасини руҳан ҳам аъло даражада тайёрлай оляпти.Ундан ташқари бу йил Украина чемпионати анча қизиди, ҳозирда пешқадамлар қуйи жамоалар билан ўйинда ҳам очко йўқотяптилар.
– Жамоангиз 6та ўйинда дуранг ўйнади, бундай натижани “Черноморец” ва “Говерла” қайд этдилар. Кўриниб турибди, клуб асосий эътиборни ҳимояга қаратади, бундай футбол сизга қанчалик мос?
– Баъзан ютишимиз керак бўлган ўйинларда дуранг ўйнаб қолдик. Ёки “Шахтёр” билан ўйинни олайлик, 80-дақиқагача ҳам ғалаба биз томонда эди, афсуски сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбордик.
– Ўйин чиқмаган пайтлари, мухлис ва ОАВ томонидан босим бўлмаяптими, боиси ҳар доим легионерлардан бир калла устун ўйин кутилади?
– Бизнинг ҳолатимиздан келиб чиқиб, жамоа мухлислари ҳам ОАВ ҳам “Ворскла”дан норози эмас. Аксинча имкониятни бой берган айрим ўйинларда, мухлисларимиз қўллаб-қувватлаяптилар.
– Жамоада асосан маҳаллий мутахассислар фаолият олиб боришади, футболда мураббийда гап катта, Украинада учликка кириш учун бу ҳалақит қилмайдими?
– Менимча улар футболни ҳозир кўтаряптилар. Авваллари бу ерда ҳам кўп хорижий мураббийлар ишлаган эдилар. Бугун эса асосан маҳаллий футболчиларга таяниляпти. Бугунги мутахассислар ўша пайтдаги мураббийлардан устунлар.
– “Динамо” Киев бош мураббийи, яқинда ҳам тўп тепиб юрган Сергей Ребров. Бу йил икки март а ўйнадилар уларга қарши, Ребровни мураббийлик иши кўриндими сизга? 12та тур оралиғида “Динамо”ни ўйинида ўсишни кузатдингизми? Жамоа сўнгги 5 йилдан бери чемпион бўла олмаётган эди.
– Бу йил фақатгина “Динамо” Киев билан икки маротаба ўйнадик. Биринчи ва ўн тўртинчи турда. Ребровни жамоаси тур сайин кучайиб боряпти. Буни чемпионат жадвали ҳам кўрсатиб турибди. Футболчи дўстларимиз ҳам собиқ футболчига ижобий баҳо беришяпти. Ребров “Динамо” Киевнинг янги замон футболчиси бўлганлиги учун бўлса керак, у жамоадаги муҳитни шунга монанд ўзгартира олди.
АВСТРАЛИЯ – 2015 ҲАҚИДА
- Осиё чемпионати яқинлашган сари унинг масъулияти ҳам ошиб бораверади. Айниқса ватанни хис қилган ўйинчи олдида...
- Тўғрисини айтиб қўяй, маъсулият жуда катта. Терма жамоани жаҳон аренасида намоён этамиз. Бу клуб доирасидаги биронта халқаро мусобақа эмас, унда Ўзбекистон деган ном бўлади. Уни эса муносиб ҳимоя қилишимиз керак.
- Тенг кучли гуруҳимизда КХДР биз учун бегонадек, уларни ҳар доим ҳам кузата олмаймиз. Хитойда эса чемпионатни савияси ошиб бораяпти, Саудия Арабистонини ҳар қандай авлоди биз учун жиддий қийинчилик туғдирган...
- Мана шундай гуруҳлар қийин ва қизиқарли бўлади. Гуруҳимиздааги барча жамоалар кейинги босқичга чиқишга тайёрлар. КХДРни ҳақиқатдан ҳам билмаймиз, Хитойда эса айтганингиздек, ички чемпионати кучайиб бораяпти. Лекин мақсадимиз жиддий экан, биз учун бу аҳамиятсиз бўлади.
- Агар ўйинмиз чиқса, рақибни кучини аҳамияти қоладими?
- Йўқ албатта. Йиғин ва ўртоқлик ўйинларидаги ишимизни кўрсата олсак ва мураббий кўрсатмасини бажарган ҳолда, олдимиздаги рақибнинг номи иккинчи ўринга тушиб қолади. Ҳаммамиз ўз кучимизни 100% кўрсата олсак, ғалаба қозона оламиз.
- Қатарда сиз янги ўйинчи эдингиз, бугун эса сизни ортингизда янгилар бор, иккита Осиё Кубогини 4 йиллик вақт ажратиб турибди...
- Қатардаги Осиё Кубогида мен янги футболчи эдим. Ўша кундаги рақобат ҳозир ҳам мавжуд. Ҳеч бир футболчига асосий таркибдан жой таъминланмаган. Мен асосий таркиб футболчисиман деб машғулотларда енгил ҳаракат қилиш бугунги рақобатда иш бермайди.
- Қатар – 2011дан кейин кўпчилик футбочилар чет элдан ўзларига янги жамоа топган эдилар, Австралияда ҳам шундай бўлиши мумкин. Қолаверса Украинадаги даражангиз ҳам ошиши аниқ...
- Ўша йили кўплаб футболчиларимиз чет элдан ўзларига янги жамоа топган эдилар. Бугун сафимизда ёшлар кўпайиб кетди, агар улар ҳам чет элга чиқиб кетадиган бўлсалар, бундан фақат хурсанд бўламан. Четга чиққан футболчини фикрлаши тубдан ўзгаради.
- Ниятни яхши қилган ҳолда, гуруҳдан чиқдик. У ерда 2011 йилги реваншни олишимиз мумкин. Ё Корея, ё Австралия...
- Албатта ниятни яхши қилиш керак, келинг мана шу саволга гуруҳдаги 3 тур ўйинидан кейин жавоб берай?
- Сўнгги 4 йилликда Осиёда қайси жамоалар сизга кўпроқ ёқяпти?
- БААнинг ўйинлари менга ёқяпти. 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсакда, бу терма жамоага қарши биз жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Сафида ёшлар кўп бўлсада, сўнгги йиллардан бери анча шакилланиб келаётган эди. БАА билан ўйинда айнан мана шу 4-3-3 тактикаси бизга иш берди. Ундан аввал Янги Зелландияни ҳам чиройли тарзда мағлубиятга учратган эдик.
- Турнир фаворитлари, Австралия ва Япония ҳали ҳамон йиғин бошламаган, биз эса бир ой давомида шуғулландик, буни ҳам фойдаси бўладими?
- Бизга фойдаси бўлади, Австралияга эса муаммо бўлиши мумкин.
- Иккита машғулот ўртасидаги уч кунлик дамни кўпчилик танқид қилди, нима деб ўйлайсиз, мана шу уч кунсиз машғулотларни давом эттирса бўлармиди?
- Бу ерда ҳеч ким қайтатдан ниманидир ўйлаб топмади. Бу уч кунда гап катта. Оилани ҳамма ҳам соғинади. Яқинларизни кўргиз келади. Айниқса буни легионерлар яхши хис қиладилар. Тўғри бу ер иссиқ, шароитлар яхши, лекин сизни оилангизга тортади. Мен учун Тошкентдаги бир ой кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Бу борада, танланган йўл тўппа-тўғри. Европада ҳам бунга оддий қарашади.
Нодирхўжа Юлдашев

Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments