Latest news

00:00Европа Конференциялар лигаси. Финал. "Олимпиакос" — "Фиорентина" (онлайн ҳисоб)  0 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  1 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  5 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  11 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  15 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  21 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  4 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  25 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  254 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  10 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  3 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  9

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан" News

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан"

Яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Санжар Турсунов айни пайтдаги ҳолати, Туркиядаги йиғинлар ва тикланиш жараёни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман, бу жароҳат ўтган мавсум охирларида безовта қилишни бошлаганди. 4-5 та учрашувда қийналиб ўйнадим. Маълум вақт дам олишдан сўнг ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Аммо бундай бўлмади. Кейин билиндики, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди. Худога шукрки, барчаси яхши ўтди. Кечадан тикланишни бошладик", – деди Санжар Турсунов. 

- Германияда сизга Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилдими?

- Ҳа. Одил Аҳмедов билан бирга бордик ва қайтдик.



- Реабилитация жараёни қандай кетяпти? 

- Кўрган бўлсангиз, янги жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий Александр Стоймирович билан шартнома қилдик. Реабилитацияни ушбу мутахассис билан қиляпман. 

- Қачон сафга қайтасиз?

- 2 хафталарда умумий гуруҳга қайтаман, деган умиддаман. Худо хоҳласа, Суперлигагача тайёр бўламан. 

- Анталиядаги машғулотлар қандай кетяпти?

- Барча шароитлар бор. Янги футболчилар келганига энди 2 кун бўлди. 1-2 хафтадан кейин уларнинг даражасини кўришимиз мумкин. 

- ОЧЛ плей-офф учрашувига ҳам тайёргарлик кетяптими?

- Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўша паллада яхши формада, оптимал ҳолатда бўлиб турсак, ҳаммаси яхши кечади. 

- Айни пайтда "Металлург"дан ташқари барча жамоалар Туркияда. Бошқа жамоалардаги ўзгаришларда сизни хайрон қолдираётган жиҳатлар борми?

- Тўғрисини айтсам, хайрон қолдирадиган жиҳат кўрмадим. Олдин кам жамоалар хорижга чиқарди. Бу ерда ҳамма нарса бор, рақиблар топиш осон.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика