Latest news

22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  5 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  9 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  7 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  3 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  18 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  45 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва Алиқулов "Хатайспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  10 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  12

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан" News

Санжар Турсунов: "Суперлига стартигача тайёр бўламан"

Яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган Санжар Турсунов айни пайтдаги ҳолати, Туркиядаги йиғинлар ва тикланиш жараёни ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Умуман, бу жароҳат ўтган мавсум охирларида безовта қилишни бошлаганди. 4-5 та учрашувда қийналиб ўйнадим. Маълум вақт дам олишдан сўнг ўтиб кетади, деб ўйлагандим. Аммо бундай бўлмади. Кейин билиндики, жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезилди. Худога шукрки, барчаси яхши ўтди. Кечадан тикланишни бошладик", – деди Санжар Турсунов. 

- Германияда сизга Одил Аҳмедов ҳамроҳлик қилдими?

- Ҳа. Одил Аҳмедов билан бирга бордик ва қайтдик.



- Реабилитация жараёни қандай кетяпти? 

- Кўрган бўлсангиз, янги жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий Александр Стоймирович билан шартнома қилдик. Реабилитацияни ушбу мутахассис билан қиляпман. 

- Қачон сафга қайтасиз?

- 2 хафталарда умумий гуруҳга қайтаман, деган умиддаман. Худо хоҳласа, Суперлигагача тайёр бўламан. 

- Анталиядаги машғулотлар қандай кетяпти?

- Барча шароитлар бор. Янги футболчилар келганига энди 2 кун бўлди. 1-2 хафтадан кейин уларнинг даражасини кўришимиз мумкин. 

- ОЧЛ плей-офф учрашувига ҳам тайёргарлик кетяптими?

- Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўша паллада яхши формада, оптимал ҳолатда бўлиб турсак, ҳаммаси яхши кечади. 

- Айни пайтда "Металлург"дан ташқари барча жамоалар Туркияда. Бошқа жамоалардаги ўзгаришларда сизни хайрон қолдираётган жиҳатлар борми?

- Тўғрисини айтсам, хайрон қолдирадиган жиҳат кўрмадим. Олдин кам жамоалар хорижга чиқарди. Бу ерда ҳамма нарса бор, рақиблар топиш осон.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика