Санжар Турсунов: "Мухлислар бизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришди" News

Санжар Турсунов: "Мухлислар бизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришди"

Бугун Ўзбекистон футболи афсоналари Италия А Серияси юлдузларига қарши тўп тепишди.

3:2 ҳисобида ҳамюртларимиз фойдасига ҳал бўлган мазкур беллашувдан кейин термамиз биринчи голи муаллифи Санжар Турсунов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашув ҳақидаги таассуротларим аъло даражада. Биринчидан, ғалаба қозондик. Иккинчидан, бунча мухлислар келишини кутмагандик. Бизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришди. Жуда хурсандмиз. 

- Ўйиндаги энг чиройли гол муаллифига айландингиз. Аббьяти дарвозасига шунақа тўп киритишингизни кутганмидингиз?

- Футболчи майдонга тушгач, аввало, ғалабани қўлга киритишни, кейин эса гол уришни хоҳлайди. Шундай гол урганимдан бахтиёрман.

Ўзбекистон футболи афсоналари Италия фахрийлари устидан ғалаба қозонди




Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика