Latest news

07:50Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда яна бир олимпиада йўлланмаси соҳибига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  0 07:24Суперлига. Бугун 7-тур баҳслари якунига етади  0 06:05ЛаЛига. "Барселона" - "Реал Сосьедад" 2:0   1 06:00АПЛ. "Астон Вилла" - "Ливерпуль" 3:3   0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" ғалабани қўлдан чиқарди  6 02:00ЛаЛига. "Барселона" ишончли ғалабага эришди  13 01:41А Серия. "Фиорентина" ғалаба қозонди ва ҳозирча "Наполи"ни еврокубокларсиз қолдирмоқда  1 01:23МЮда анъанавий байрам бўлмайди. Нега?  0 00:30Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 23:53Легионерлар. Абдуллаев ва Амонов жамоаси мағлуб бўлди, Ғаниев захирада қолди, Турсунов учрашувда тўлиқ иштирок этди  1 23:31Эрон. Чемпионлик учун курашаётган Машарипов жамоаси ғалабага эришди  0 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  13 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  2 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  36 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  15

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман" News

Санжар Турсунов: "Мен ўйновчи мураббий эмасман"

"Локомотив" қишки трансферлар вақтида таркибга собиқ футболчиларини ортга қайтарди.

2004-2013 йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов эндиликда яна "Локо"да тўп тепади. Футболчи янги мавсум олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 


- "Локомотив" янги мавсумга тайёрми?

- Жамоа биринчи турга тайёр. Жароҳат олган футболчилар йўқ. Фақат дисквалификация сабаб ўтказиб юбориганлар бор. Қишки йиғин режадагидек ўтди. Нафақат илк тур балки чемпионатга тайёрмиз. 

- Санжар Турсуновни бу йил кўпроқ қайси функцияда кўрамиз? Футболчи ёки ўйновчи мураббий?

- Мен мураббийлар штабининг ишига аралашмайман. Мен ўйновчи мураббий эмас, футболчиман. Фақат жамоадаги ички муҳитга жавоб бераман. 

- "Локомотив" охирги йилларда совриндорлар ҳаритасидан йўқолиб қолди. Бугун жамланган таркиб билан жамоа юқори ўринларга курашишга салоҳияти етадими?

- Ҳозир юқори ўринларга ҳаракат қилмаймиз. Бизнинг ўз йўналишимиз ва лойиҳамиз бор. Лекин "Локомотив" чемпионликка курашмайди, дегани эмас. Режаларимиз амалга ошадиган бўлса, аввалги "Локомотив" қайтади. Таркиб ҳақида гапирдингиз. Мен шу жамоадаги барчага ишонаман. Улар мен учун барча жамоадан устун туради. Бу мени жамоам. Улар билан бирга ўйнайман. Масалан "Жирона"ни ҳеч ким кутмаган эди. 

- "Локомотив"ни "Жирона"га ўхшатиш мумкинми?

- "Жирона" эмас, "Локомотив" бўлиши мумкин. "Лестер" ўз вақтида чемпион бўлган. Биз ҳар бир жамоага рақобат туғдира оламиз. 

- Шахсан сиз учун қайси ўйин муҳим принципиал аҳамиятга эга бўлади?

- Мен учун барча ўйин принципиал. Бундай жамоалар кўп ва бу албатта яхши. Биринчиси дерби, иккинчиси собиқ жамоам, ундан ташқари совринли ўринларга курашадиган жамоалар. Бошқа жамоалар ҳам қайсидир паллада принципиал бўлади. Умуман олганда ҳаммаси яхши бўлади. 

Rating: -1   

Comments

+2   
29 feb 17:43:30
Man U
Хурматга лойик футболчи Санжар. Омадини берсин
   
17 mar 16:47:11
Nodirbek86.86
Qanaqa obro* bu shantajchi yu. Neftchi bilan oyinda bunga futbolchi sal tekkands yiqilib olgandi. Sudya kim edi esimda yoq kekin osha qovun penalti belgilagan. Bu esa penalti yoq deb ayta olmagan.
   
29 feb 17:22:45
Arsenal london drujba
Obroying bot vaqti ket sanjar. Yana bir ikki yildan keyin ustungdan kulishni boshlashadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика