Latest news

22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  0 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  6 21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  5 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  3 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  6 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   10 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  27 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1

Санжар Тўрақулов: “Мухлисларимиз борлиги – омадимиз” News

Санжар Тўрақулов: “Мухлисларимиз борлиги – омадимиз”

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати доирасидаги “Насаф” – “Обод” учрашувидан сўнг пойтахт жамоасининг етакчи футболчиси Санжар Тўлақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-   Ўйин қизиқарли бўлди. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ва мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишди. Афсуски бутун ўйин давомида ёғиб турган ёмғир ўйин сифатига таъсир қилди. “Насаф” кучли жамоа, ОЧЛда ҳам муносиб иштирок этмоқда. Шундай рақиб билан тенгма-тенг курашганимиз – жамоамизнинг ютуғи. Гарчи бугун ютқазган бўлсакда, бу ўйин ўз кучимизга бўлган ишончни ошишига ёрдам беради, деб ўйлайман.

-   Сиз асли Қашқадарё фарзандисиз. Туғилиб ўсган воҳа жамоасига қарши тўп тепиш осон бўлмаса керак...
-   Биз профессионалмиз. Майдонга тушдикми, вазифамизни сидқидилдан бажаришимиз керак.

-   Бир вазиятда сизнинг зарбангизга бироз аниқлик етишмади. Бунда майдон ҳолати ҳам ўз таъсирини кўрсатдими?
-   Албатта. Чунки ёмғир натижасида тўп сирпанчиқ ҳамда вазни ҳам бироз оғирлашган эди. Дониёр (Ҳасанов) бурчакдан тўпни ўйинга киритгач, уни ҳимоячилар қайтарди ва тўп оёғимга келиб тушди. Ўша вазиятда назаримда тўп ҳимоячининг қўлига теккандек кўринди. Бу пенальти дегани. Лекин ҳакам тўп яна бурчакдан ўйинга киритилишини кўрсатди.

-   Жамоани қўллаб-қувватлаш учун пойтахтдам кам сонли бўлса-да мухлислар ташриф буюришди.
-   Сафардаги ўйинларда мухлисларнинг келиб қўллаб туриши футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Шундай мухлисларимизнинг борлиги – бу бизнинг омадимиз. Келгуси ўйинларда уларни ғалабаларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика