Latest news

00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   33 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  218 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Санжар Шоаҳмедов: “Ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишимни кутмагандим” News

Санжар Шоаҳмедов: “Ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлишимни кутмагандим”

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг аниқлаш сўровномаси август ойи бўйича ҳам ўтказилди.

Унга кўра “Энг яхши футболчи” дея ОАВ ходимлари Санжар Шоаҳмедовни муносиб кўрди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби аъзоси ҳақиқатдан ҳам қисқа муддат ичида, ёрқин ўйинлари эвазига мухлису-мутахассисларнинг эътиборини ўзига торта олди. Йил бошида “темирйўлчилар” сафига келиб қўшилган Шоаҳмедов учун умуман олганда, мавсум ижобий ўтмоқда дейиш мумкин. Боиси Санжар янги жамоасига тез мослашиб кетиш билан бир қаторда, асосий таркибнинг муҳим бир аъзосига ҳам айлана олди. Куни-кеча Шоаҳмедовдан бу ҳақида интервью олдик.

- Тўғриси, август ойининг “Энг яхши” футболчиси бўлишимни кутмагандим. Бу мен учун қувончли ва шу билан бирга кутилмаган хабар бўлди. Бу ҳақда биринчи бўлиб, яқин дўстимдан эшитдим. У ҳам сайтда ўқиб қолган экан. Кейин менга айтиб қолди. Бошида ишонмагандим, очиғи. Кейин ўзим кириб ўқидим ва бунга амин бўлдим.

- Ўзимга қолса кимга овоз берган бўлардим? (Бироз ўйланиб) Тўғриси, бу борада бир нарса дейиш қийин. Кимгадир овоз бериб, бошқасини ранжитиб қўйишни истамасдим. Шунинг учун яхшиси бунга мутахассислар ва мухлислар овоз бергани маъқул.

- Ҳақиқатдан ҳам август ойи мен учун ажойиб ўтди дея оламан. Негаки, жамоам иштирокидаги ўйинларда қатнашдим ва миллий терма жамоадан ҳам чақирув олдим. Бир неча голлар урдим. Тақдиримдан нолимайман. Умид қиламанки бу мен учун чўққи бўлиб қолмайди ва келгусида ҳам янада яхшироқ бўлишга интиламан – дейди Санжар Шоаҳмедов.

Исломбек Рустамбеков.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика