Latest news

20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  0 20:15Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Оқ-тепа", "Навбаҳор" – "ФарДУ"  4 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  4 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  2 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  2 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  2 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   17 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  30 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  4 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  6 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0

Санжар Баротов: «Динамо»нинг «Андижон»га қарши ўйинлари Суперлига йўлланмаси учун имконият» News

Санжар Баротов: «Динамо»нинг «Андижон»га қарши ўйинлари Суперлига йўлланмаси учун имконият»

"Динамо” ҳужумчиси Санжар Баротов Про-Лига доирасидаги ушбу турда Нукусда “Орол” жамоаси дарвозасига иккита гол уриб, Суперлигага чиқиш учун кураш олиб бораётган Самарқанд клубининг муҳим ғалабасини таъминлади.

 Голлар сонини 8 тага етказган ҳужумчи Про-Лига “А” гуруҳи тўпурарлиги учун ҳам курашмоқда. Куни кеча Про-Лигадаги ҳафта қаҳрамони билан суҳбатлашдик.

- Санжар, “дубль” билан табриклаймиз. “Орол” Нукусдаги ўйинларда “Шўртан”ни мағлуб этган, “Андижон”, “Истиқлол” клублари билан эса дуранг қайд этганди. “Орол” аутсайдерлар сафида бўлсада, ўз майдонида осонлик билан таслим бўлмайди...

- Табрик учун раҳмат. Чинданам, “Орол”ни Нукусда мағлуб этиш жуда қийин. Сабаби, бу ердаги стадион майдони табиий чим эмас, сунъий қоплама эканлиги жамоаларга қийинчилик туғдиради. Биз ҳам “Орол”га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида бу майдонга мослаша олмадик. Иккинчи бўлим олдидан эса мураббийимиз Даврон ака Файзиев ҳужумкор тўп суришимизни айтиб, тўлиқ ҳужумда ўйнайдим. Дастлаб Павел Пуришкиннинг жарима зарбасидан кейин ҳисобни очган бўлсам, кўп ўтмай Илҳом ака Юнусов ва Миркомил Локаевнинг комбинациясидан кейин “дубль”га эришдим. Бу ғалаба биз учун жуда муҳим эди.

- “Динамо” сафига давралар оралиғида қўшилдингиз. Янги жамоага мослашиш жараёни қийин кечмадими?

- Йўқ, “Динамо” сафидаги кўпчилик футболчиларни яхши таниганим учун тезда мослашдим дея оламан. Хусусан, Илҳом ака Юнусов билан аввал “Насаф”да бирга ўйнаганмиз. Йиғиндаёқ голлар уриб, бу жамоага ўтиб адашмаганимни ҳис қилгандим.

- “Норин”да ҳам яхши ўйин намойиш этган эдингиз. Ҳаққулобод клубидан кетишингизга нима сабаб бўлди?


- Энг аввало Намангандан Сурхондарёга қатнаш, йўл анча узоқлик қилди. Шунингдек, молиявий жиҳатдан ҳам кичик муаммо бўлганди. Қолаверса, бу клуб раҳбарияти билан келишувимизда, агар яхшироқ таклиф тушса, бошқа жамоага қўйиб юборамиз дейишганди.

- Олдингизда яна қандай таклифлар бор эди?


- Муборакнинг “Машъал” жамоаси чақиргач, жамоа йиғинида иштирок этдим. Аммо, “Динамо”дан ҳам бош мураббий Даврон Файзиев таклиф билан чиққандилар, қолаверса, мен яхши билан Акмал Холмуродов ва бошқа футболчилар ҳам Самарқандга чорлаганларидан кейин “Динамо”га кўпроқ ёрдамим тегиши мумкинлигини ўйлаб шартнома имзоладим. Бундан жуда хурсандман.

- “Динамо” 3-даврани кетма-кет 4 та ғалаба билан бошлаб, кутилмаганда мухлислар қаршисида “Шўртан”га мағлуб бўлганини қандай изоҳлайсиз?


- Фикримча, бизни йўл ҳам чарчатганди. Сабаби, 4 сентябрь куни Самарқанддан Термизга келиб, “Сурхон” билан дуранг ўйнаб қайтган бўлсак, 7-8 сентябрь кунлари Тожикистонга бориб, “Хўжанд” билан ўйнаб келдик. 12 сентябрда “Шўртан” билан ўйинда чарчоқ аломатлари сезилди, менимча, ҳар қанча уринмайлик, кутилмаганда мағлуб бўлдик.

- Ҳозиргача энг қийин ўйин қайси бўлди, сизнингча?


- Самарқандда “Шўртан”га қарши ўйинимизни кўрсатган бўлардим. 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдик, омад рақиб томонда эди.

- Про-Лига якунланишига 10 тур қолди. 5-ўриндаги “Динамо” пешқадам “Андижон”дан 10 очко ортда қолмоқда. “Динамо”нинг Суперлигага чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?


- Яхши имкониятимиз бор деб ўйлайман. Эътибор беринг, “Андижон” ҳам, “Сурхон” ҳам, “Машъал”, “Истиқлол” ҳам бир текис ўйнай олмаяпти. Масалан, “Норин” ҳам Андижондан дуранг билан қайта олди. Яъни, исталган баҳсда кутилмаган натижа бўлиб қолиши мумкин. Бош мураббийимиз ҳам, мухлисларимиз ҳам биздан фақат ва фақат 1-ўрин билан Суперлигага чиқишимизни исташмоқда. 2-3-ўринни олганларда ҳам “плей-офф” орқали Суперлигага чиқиш имконияти бўлсада, биз ҳам бошқалар қатори 1-ўрин билан тўғридан-тўғри йўлланма учун курашамиз. Буни ҳар куни бош мураббийимиз бизга уқтириб келмоқдалар.

- Келаси икки турда эса “Динамо”ни “Андижон”га қарши уйда ва сафарда кетма-кет иккита ўйин кутиб турибди. Сўнгги тўрта турда “Андижон”нинг ғалаба қозона олмаётгани бу ўйинга ҳам таъсир қилиши мумкинми?


- Йўқ, бу бизга таъсир қилмайди, ҳар қандай ҳолатда ҳам “Андижон” 1-ўринда бораётган пешқадам жамоа. Биздан юқорида бўлган жамоани мағлуб этиш иштиёқи янада баланд бўлади. “Андижон” ҳам дуранглардан кейин Самарқандга фақат ғалабани кўзлаб келиши аниқ. Машғулотларда жиддий тайёргарлик кўриб, мухлисларимиз ҳам бизни фаол қўллаб-қувватлаб турсалар, насиб қилса бу ўйинларда 3 очко эмас, 6 очко учун курашамиз. “Андижон” билан ўйинлар “Динамо” учун юқорига чиқиш учун яхши имконият. Ғалабага эриша олсак, Суперлига йўлланмаси учун яхши имконият ҳосил қиламиз. Тўғриси, фақат мухлислар ёки клуб эмас, биз футболчилар Суперлигага чиқишни ўзимиз ҳам жуда истаяпмиз ва бунинг учун охиригача кураш олиб борамиз.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика