Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Самвел Бабаян: "Вазиятларнинг 20 фоизидан фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача бўларди" News

Самвел Бабаян: "Вазиятларнинг 20 фоизидан фойдаланганимизда ҳисоб умуман бошқача бўларди"

"Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.
"Агар имкониятларнинг 20 фоизидан фойдалана олганимизда кайфиятим яхшироқ бўларди. Бугун жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Бироқ ўйин сўнггида жарима тўпидан сўнг қўпол хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик. Ушбу вазиятда битта одамни айбдор қилишни истамайман. Бугун ғалаба қозондик, олдинга интилишда давом этамиз", - деб гап бошлади Бабаян.

"Солиевнинг тушиши ҳужумни кучайишига олиб келмади. Лекин агар тўп ўтказиб юбормаганимизда бу алмаштириш ҳақида гап бормасди".

"Тўғри Сергеев вазиятлардан фойдаланишда совуққон бўла олмаяпти. Бироқ барибир уни майдонга туширавераман. У ҳали ёш, Игорь нафақат "Пахтакор"нинг балки бутун Ўзбекистоннинг келажаги ҳисобланади".

"Миладиновичнинг алмаштирилишига келсак биринчидан у сариқ карточка олди. Бундан ташқари рақиб ҳужумчиларининг тезлиги яхши эканлигини билардим, шу боис Бояннинг ўрнига Ҳошимовни туширдим".

"Захирамизда Темур Ҳакимов, Аббос Махсталиев, Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Болтабоев каби футболчилар бор. Улар исталган пайтда майдонга тушиб ўйинни кучайтира олишади", - дейди Самвел Бабаян.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика