Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман"
23 aug 2022 22:20
News
Самвел Бабаян: "Пахтакор" билан баҳсда стадион мухлислар билан тўлишига ишонаман"
- Ўйин ҳақида
- Фикримча, қизиқарли ва курашларга бой учрашув бўлди. "Навбаҳор" мухлисларини кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман!
Йигитларга характер уcун раҳмат айтаман, осон бўлмади.
"Олимпик"ни алоҳида эътироф этиш лозим. Ўзбек футболининг келажаги бўлмиш ёш ва иқтидорли футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Шубҳасиз, "Олимпик" ҳамма жамоага қийинчилик туғдиради. Бу жамоада ўз ёш тоифасининг энг кучли вакиллари жам бўлишган.
Эмоцияларга бой учашув бўлди, ҳали кўриб чиқамиз. Умуман, вазиятлар яратдик, лекин якун етишмади. Буни устида ишлаймиз. Роҳатланиш учун ҳаммаси бор эди: муҳит, мухлислар, стадион.
- "Пахтакор" билан ўйинга оз қолди. Бугун "Навбаҳор" кўп куч сарфлади. Бу жисмоний тарафдан муаммо туғдирмайдими?
- Биз турли ҳолатдамиз. Қуръа натижасига кўра, "Пахтакор"га Про лиганинг "Шўртан" жамоаси, бизга эса етакчи жамоалар кушандаси "Олимпик" тушганди. Жамоа юқори прессинг қўллайди, жуда фаол ўйнайди.
- Мавсум бошидан бери "Навбаҳор" жамоаси асосий таркибининг деярли 70 фоизини ротациясиз ўйнатяпсиз. Ваҳоланки, захира жуда кенг. Ҳал қилувчи ўйинларга келганда жамоангиз жисмонан толиқиб қолишидан қўрқмайсизми?
- Ротацияга келсак, у сунъий бўлмаслиги керак. Ротация қилиш учун майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришлари лозим.
Бошқа тарафдан олсак, "Навбаҳор" таркиби 90 фоиз янгиланган. Ҳатто бу ерда жуда кўп ўйнаган футболчилар ҳам майдонга тушиш учун ўз вақтини кутиши керак.
- "Пахтакор" билан ўйинда наманганлик мухлислардан нимани кутяпсиз? Улар стадионни тўлдиришадими?
- Шубҳасиз, энг яхши мухлисларга эгамиз. Буни статистика орқали ҳам билиш мумкин. Жамоамиз кўрсатаётган натижа ҳам уларда қизиқиш уйғотмоқда. "Пахтакор" билан баҳсда стадион тўлишига ишонаман.
Comments