Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинларда ҳақиқий "Пахтакор"ни кўрасизлар" News

Самвел Бабаян: "Кейинги ўйинларда ҳақиқий "Пахтакор"ни кўрасизлар"

"Пахтакор" - "Олмалиқ" (1:1) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Самвел Бабаян қатнашди.
"Олмалиқ" жуда яхши ва кучли рақиб эканлгини бугун исботлади. Учрашувда кутганимиздек ўйнай олмадик ва натижада икки очкони қўлдан чиқардик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонда биз устунлик қилдик. Тўғри, жамоамиз ўз ўйинини кўрсата олмади. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимиз хато қилишди ва рақибга голни совға қилишди. Футболчилар ҳар қандай вазиятда ҳам жамоа манфаатини биринчи поғонага қўйишлари лозим. Ўйиндаги режамиз тезкор ҳужумларни ташкил этиб рақибни ўз жарима майдончаси ичига "қамаб" қўйиш керак эди. Аммо таянч ярим ҳимоячиларимиз ёмон ҳаракат қилишгани бизга панд берди. Шу боис тезкор ҳужумларни ва ўйинга тезлик қўшишда бироз оқсадик", - дейди Самвел Бабаян.

- "Пахтакор" уй ўйинларида иккита ҳужумчи билан ўйнаса бўлмайдими?

- Ўтган йили биз икки ҳужумчи билан ўйнагандик. Лекин гап сонда эмас, асосийси сифат. Ҳимоячилар ҳам керакли пайтда гол киритишади ва буни кўп бор исботлашган.

- "Олмалиқ" бугун яхши ўйин кўрсатди ва ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Умуман рақибдан бугун жиддий қаршилик кутганмидингиз?
- "Олмалиқ" яхши шаклланган жамоа ҳисобланади ва бугун улар буни исботлашди. Албатта, рақибдан бугун жиддий қаршиликни кутгандик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Лекин кутилган ўйинни намойиш қилиб бера олмаганимиз туфайли керакли натижани қайд эта олмадик.

- ОЧЛдаги дастлабки иккита ўйиндан кейинги шижоат йўқолиб қолгандек?
- Тўғри пайқадингиз. Жамоанинг шижоати бироз пасайгандек. Футболчиларнинг мотивациялари юқори эмас. Аввалги мавсумда кўплаб ўйинларда жамоамизнинг маҳорати эвазига ютгандик. Бироқ ҳозирги пайтда жамоамиз "Локомотив" ва "Олмалиқ" каби жамоаларни "класс"да юта олишга тайёр эмас.

- Жамоада мотивация борасида муаммолар бор деб айтдингиз. Жамоада молиявий ҳолат яхшими, футболчиларни маошлари ўз вақтида тўалб борилмоқдами?

- Клубнинг ички муаммоларини ўзимиз ҳал этамиз. Бир иккита муаммолар бор ва буни яқин орада ечимини топамиз ва кейинги беллашувларда сизлар ҳақиқий "Пахтакор"ни кўрасизлар деб айта оламан.


Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика