Latest news

13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  0 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  1 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  6 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  14 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  15 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  9 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1

Самвел Бабаян: "Бундай ўйин билан футболимиз ривожланмайди" News

Самвел Бабаян: "Бундай ўйин билан футболимиз ривожланмайди"

Coca Cola Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан кейин меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун курашларга бой ўйин бўлди. Афсуски дуранг натижаси қайд этилди. Биз албатта кўпроғини ният қилгандик. Бунга бир қатор сабаблар бор. Биринчидан мезбонлар биринчи таймнинг ўзидан вақт чўзишни бошлади ва мана шу натижани сақлаб қолишга уринди. Биз икки очко йўқотдик. Дастлабки бўлимда менимча 30 дақиқа футбол ўйнадик, қолган 15 дақиқада эса рақиб футболчиларининг тўпни тепиб юбориши ва уларга ёрдам кўрсатилиш гувоҳига айландик. Тўғри бу футболдаги айёрликлар, баъзан натижа ҳам келтиради.

Аммо бундай футбол билан ривожланиш бўлмайди. Танаффус вақтида футболчиларимиз ҳатто терлашмаганди, сабаби ўйинда кўп пауза бўлди.

Ўз шогирдларимга эса раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Афсуски йўқотилган икки очко ўрнини энди бошқа ўйинда тўлдиришга ҳаракат қиламиз,- деди Самвел Бабаян.

- Кубок ярим финалида ҳам шу жамоага қарши ўйнайсизлар. Бугун тактика тузаётганда ўша ўйин ҳақида ҳам ўйладингизми? 

- Кубок доирасидаги баҳсгача ҳали вақт кўп. Бугунги учрашувга қилган барча режаларимиз ўхшади, фақат гол уролмадик холос. Кубок ўйини ҳақида кейинроқ ўйлаймиз.

- Жасур Яхшибоев 90 дақиқага тайёр эмасми? 

- Жасур узоқ вақт давомида футбол ўйнамади, шу боис ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бугун 30 дақиқа ўйнади холос. Оиласида содир бўлган қайғули ҳодиса ҳам унга таъсир қилди. Мавсум охирида Яхшибоев ўз даражасини кўрсатади деб ўйлайман.

- Жамшид Болтабоев бугун майдонга тушганида "Навбаҳор"да ғалаба учун имконият кўпроқ бўлармиди? 

- Ўйиндан аввал ҳам айтдим, Жамшид жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири. Бироқ унинг ўрнига бугун жамоа сардори тушди ва юқори савияда ўйнади.

Rating: -76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика