Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди
20 nov 09:18
News
Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду АҚШ президенти Доналд Трампга Оқ уйда қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
“Ал Насср” футболчиси севгилиси Жоржина Родригес билан Америка етакчисининг қароргоҳига ташриф буюрди.
Роналду ўзи ва Трампнинг Овал кабинетдан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.
"Жаноб Президент, сиз ва биринчи хоним менга ва менинг бўлажак рафиқамга билдирган таклиф ва самимий қабул учун раҳмат. Бизнинг ҳар биримизнинг берадиган нарсамиз бор ва мен янги авлодларни жасорат, масъулият ва барқарор тинчликка асосланган келажак қуришга илҳомлантириб, ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман”, деб ёзган “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments