Latest news

18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   0 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  0 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  6 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  23

Самода сочилган футболчилар ФОТО News

Самода сочилган футболчилар ФОТО

Бир неча ҳафта олдин Англиянинг афсонавий "Манчестер Юнайтед" жамоаси футболчилари самога сочилганига 60 йил тўлди.

2016 йили 28 ноябрь куни Бразилия осмонини қора булутлар қоплади. Шу куни бортида "Шапекоэнсе" жамоаси бўлган самолёт авиаҳалотга учради ва "Шапекоэнсе" футболчиларини бу дунёдан олиб кетди. Бундай аянчли воқеалар, ўтмишда кўплаб футбол мухлислари қалбига қайғу солган. Сайтимиз ўқувчиларига самода сочилган футбол жамоаларини эслатиб ўтамиз.  



"Торино" 

1949 йил 4 май


1949 йили Италия футболи бир қатор кучли футболчиларидан айрилди. "Торино" жамоаси Португалиядан уйга қайтаётган пайтда, Туринга яқин бўлган тоғён бағрида авиаҳалокатга учраган. Ушбу аянчли воқеада 18 нафар футболчи ҳалок бўлган. Бахтсиз воқеада вафот этганлар орасида расмий вакил, англиялик мураббий Лесли Ливси билан бирша спорт журналистлари ҳам бўлган. Ўша пайтда "Торино" кетма-кет 4 маротаба Италия чемпионлигини қўлга киритганди. Авиаҳалокатга учраган йили "Торино" ўзини тақиб қилиб келаётган жамоадан 4 очкога ўзиб кетиб турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолган ва мусобақа ғолиби бўлган.




"Манчестер Юнайтед" 

1958 йил 6 февраль.


1958 йили 6 февраль куни Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси Мюнхен аэропортида самодан ерга қулаб тушган. Ушбу авиаҳалокат натижасида самолётда бўлган 24 нафар инсон вафот этган. Шу жумладан, самолёт бортида Басби шогирдларидан саккиз нафар футболчи, уч нафар клуб ишчиси ва яна саккиз нафар журналист бўлган. "Манчестер Юнайтед" Европа кубоги чорак финал жавоб учрашувида Сербиянинг "Црвена Звезда" жамоасига қарши баҳсдан сўнг уйга қайтаётган эди. Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилган ва Англия клуби Европа кубоги ярим финал йўлланмасини қўлга киритган. Ушбу авиаҳалокатда афсонавий дарвозабон Шимолий Ирландия терма жамоаси дарвозабони Гарри Грегг тирик қолган. Ярим йилдан сўнг, посбон жароҳатларидан фориғ бўлган ва яна "Манчестер Юнайтед" дарвозасини қўриқлаган.




Дания терма жамоаси

1960 йил 16 июль


Шу йили Даниянинг Амагер оролида жойлашган Эресунн шаҳрининг Каструп аэропортига самолёт қўниши вақтида авиаҳалокатга учраган. Авиаҳалотга учраган самолёт бортида Дания терма жамоаси ҳам бўлган. Ҳалокат вақтида саккиз нафар футболчи ҳалок бўлган. Ушбу футболчилар Римда футбол бўйича бўлиб ўтадиган Олимпиада турнирига тайёргарлик кўришаётганди. Шундай бўлсада, Дания футбол иттифоқи Олимпиадада иштирок этишдан бош тортмаган ва кумуш медал соҳиби бўлган.





"Грин Кросс"

1961 йил 3 апрель


1961 йили 3 апрель куни Чили чемпионати жанубий зонасининг биринчи дивизионида иштирок этувчи "Грин Кросс" жамоаси самога сочилган. "Грин Кросс" Осорио шаҳридан қайтаётганида тоғли ҳудудда Лас-Ластимасда авиаҳалокатга учраган ва самолёт бортида бўлган 24 нафар инсон ҳалок бўлган.





"Стронгест"

1969 йили 26 сентябрь


1969 йили 26 сентябрь куни Боливиянинг машҳур "Стронгест" жамоасининг 19 нафар футболчиси клуб раҳбарияти билан бирга авиаҳалокатда ҳалок бўлишган. Улар бортида бўлган самолёт Лас-Пас шаҳрига қайтаётганида Андахда ҳалокатга учраган.




"Пахтакор"

1979 йил 11 август


1979 йил 11 август кун ўзбек футболи тарихида қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилди. Шу куни, ўзбек футболининг афсонавий "Пахтакор" жамоаси Украинанинг Днепродзержинск осмонида Ту-134А шу русумдаги 65735 рақамли бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетиб самога сочилган. Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди. Ҳар йили 11 август кунини афсуслар билан эслаймиз.




Замбия терма жамоаси

1993 йил 27 апрель


1993 йили 27 апрель санасида жаҳон чемпионати саралаш босқичида Сенегал терма жамоасига қарши баҳсни ўтказиш учун учиб кетаётган Замбия терма жамоаси авиаҳалокатга учраган. Лайнер бортида Замбия терма жамоасининг 18 футболчиси ҳалок бўлган. Лайнер Габон давлати дарёси қирғоғига қулаб тушган.




"Шапекоэнсе"

2016 йил 28 ноябрь



2016 йилнинг 28 ноябрь санасида Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби авиаҳалокатга учраган эди. Ўшанда жамоа Жанубий Америка кубоги финалида "Атлетико Насьональ"га қарши учрашувда майдонга тушиш учун учиб кетаётган эди. Аммо, бортида Бразилия клуби футболчилари бўлган самолёт Колумбия ҳудудида қулаб тушган. Ўша фожеадан сўнг жамоанинг уч нафар футболчиси тирик қолган - ҳимоячи Рушел ва Нету, шунингдек дарвозабон Жаксон Фолман.


Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика