Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  38 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Салимжон Зокиров: “Ўзгача “Локомотив-БФК”ни кўрдик” News

Салимжон Зокиров: “Ўзгача “Локомотив-БФК”ни кўрдик”

ПРО-Лига 17-туридан ўрин олган “Ёзёвон”- “Локомотив-БФК” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашувда рақибларимиз бизданда кўпроқ вазиятларга эга бўлишди. Аввало шуни айтиш жоизки, бугун рақибларимиз жуда фаол ўйин намойиш этишди. Биз бу жамоа аввалгисидан бутунлай ижобий томонга ўзгарибди.

Рақибларимиз томонидан уюштирилган кўплаб ҳужумларни баъзи вазиятларда ҳимоячилармиз бартараф этган бўлса, баъзи вазиятларда дарвозабонимиз қутқарди. Бугун дарвозабонимиз Мухриддин Ахмедов жуда яхши ўйнади. Лекин ўтказиб юборилган голда дарвозабонимизнинг бир оз айби бор, оддий вазиятда гол ўтказиб юбордик. Бу гол рақиблармизга руҳий устунлик берди ва жамоамиз бугунги ўйинда анча қийинчиликка дуч келди.

Бугун таркибимизда йўқотишлар бор эди. Асосий таркибда тўп сурувчи футболчиларимиздан Шарифжон Мирзаев, Бунёдбек Абдуманноновлард жароҳат туфайли ушбу учрашувни ўтказиб юборишди. Шунингдек бугун Каримберди Мамадалиев, Зокирбек Нурматовлар ҳам майдонда жароҳат билан тўп суришга мажбур бўлдилар, сабаби захирамизда ушбу футболчиларни ўрнини боса оладиган футболчилар йўқ.

Кета-кет ҳар 4 кунда ўйин ўтказаётганимиз, ўтган турда Бухоро вилоятига қилган сафаримиз жамоамиз аъзоларини анча толиқтириб қўйганди. Бу холат биринчи бўлим давомида яққол кўзга ташланди. Иккичи бўлим охирида биз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдик. Мана нега футбол 90 дақиқа ўйналади деган ибора бор? Жамоамиз футболчилари учрашув якунида ўз иродаларини намойиш этишди, майдонда чинакам характер кўрсатишди. Якунда биз ғалаба қозониб, навбатдаги 3 очкога эга бўлдик.

Айни дамда биз турнир жадвалида 27 очко тўплаб, учинчи ўринга кўтарилиб олдик. Биринчи даврани юқори ўринда тугатмоқчимиз. Кейинги турда сафарда “Хотира-79” жамоасига қарши майдонга тушамиз. Иккинчи ўринда бораётган “Шердор” жамоаси кейинги турда дам олади, биз агар сафарда “Хотира-79”ни мағлуб эта олсак, биринчи даврани иккинчи ўринда тугатишимиз мумкин.          
 
Бекзод Толибов ёзиб олди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика