Latest news

12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   0 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  1 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  4 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  20 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  7 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  5 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  14 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  3 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  23

Салим Мустафоев миллий терма жамоа йиғинига жалб этилди News

Салим Мустафоев миллий терма жамоа йиғинига жалб этилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 август куни Тошкентдаги ЖАР стадионида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида маълумот берган эдик.
Режага кўра, терма жамоа аъзолари 14 августгача Тошкентдаги «ЖАР» стадионида машғулот ўтказади. Ушбу йиғин давомида миллий терма жамоа ўртоқлик-назорат учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини таклиф этган.

Маълумот ўрнида, Қосимов дастлаб эълон қилган 26 нафар футболчи рўйхатидан жой олган Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоячиси Максимилиан Фомин жароҳати сабаб терма жамоа йиғинини ўтказиб юборадиган бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби, Фомин ўрнига Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Салим Мустафоевни йиғинга жалб этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 ҳамда 10 сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб учрашувига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика