Latest news

09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  0 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  2 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  14 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8

Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда News

Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда

Tags :  Хоразм
Хоразм спорт мажмуасини Суперлига ўйинларига тайёрлаш якуний босқичга кирди.

“15 йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган Хоразм футбол клуби мавсум бошидан буён ўз уй ўйинларини турли шаҳарларда ўтказиб келмоқда. Бу вақт ичида Хоразм спорт мажмуасини Суперлига талаблари асосида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Ўтган вақт давомида Лига мутахассислари муттасил равишда Хоразм спорт мажмуаси тайёргарлигини мониторинг қилиб борди. Сўнгги марта улар 31-июл куни мажмуада бўлиб, навбатдаги ҳисоботни тайёрлади. Ўрганишлар хулосаси Хоразм клуби ва ниҳоят Суперлига ўйинларини ўз уйида қабул қилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Лига Хоразм ва Нукус шаҳарларида Суперлига беллашувлари сунъий майдонда ўтказилиши масаласида Ассоциация билан биргаликда иш олиб борди. Экологик ҳолат мазкур минтақаларда табиий чим ўстириш ва кейинчалик уни парвариш қилиб боришда муаммолар келтириб чиқариши мумкинлиги, қолаверса, бу катта харажатни талаб қилиши эҳтимолини кўрсатди. Шундан келиб чиқиб, сунъий қоплама ФИФА стандартларига мос келиши лозимлиги ҳамда профессионал футбол учрашувларини ўтказиш имкониятини бериши шартида Хоразм спорт мажмуасига сунъий қоплама ётқизилиши учун рухсат берилди. Хоразм мазкур талабни бажарди. Ҳозирга қадар аренада қатор синов ўйинлари ўтказилди ва уларда эҳтимолий камчиликлар кузатилмади.  

Шунингдек, ВАР имкониятларидан келиб чиқиб, Термиздаги каби Хоразм спорт мажмуасининг ўзига алоҳида ВАР техникаси сотиб олинди ва мажмуада алоҳида ВАР хонаси ташкил этилди. 31-июл куни Лига ҳамда “Спорт ижодий бирлашмаси”нинг телетрансляциялар учун масъул мутахассислари ҳам мажмуада бўлиб, Суперлига ўйинларини эфирга узатиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрлади. 

Стадион прожекторлари июл ойига қадар икки қайта созланган ва яхшиланган бўлса-да, улар Суперлига талабига жавоб бермай келаётганди. Шундан келиб чиқиб, май ёки июн ойларида мазкур аренада расмий ўйин ўтказиш учун рухсат берилмади. Натижада июл ойида қўшимча техникалар жалб қилиш устида иш олиб борилди. 31-июл ҳолатига кўра, прожекторлар ёруғлиги ўртача 1 830 люксга етказилди. Аммо бу масала тўлиқ ёпилмаган бўлиб, айни вақтда мажмуага қўшимча техника етказилиши давом этмоқда. Якунда прожекторларнинг ўртача ёруғлиги 2 000 люксдан оширилиши кўзда тутилган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Суперлига 19-туридан ўрин олган Хоразм — Қизилқум учрашуви билан Хоразм вилоятига Суперлига қайтиши масаласида келишувга эришилди. Унга қадар Лиганинг турли йўналишлар бўйича мутахассислари клуб ва стадион билан ҳамкорликда иш олиб, мажмуани расмий беллашувга тайёрлаш ишларини давом эттиради.” деб Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий маълумот тақдим этди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика