Latest news

22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  2 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  3 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  13 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  13 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   257

Салим Мустафоев: “Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми” News

Салим Мустафоев: “Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми”

Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Қизилқум”га қарши 13–турдан ўрин олган қолдирилган учрашувда ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг “темирйўлчилар” ярим ҳимоячиси Салим Мустафоев фикр билдирди.

-  Иккинчи даврага тайёргарликдан сўнг ушбу ўйин қийин бўлди. Кубок баҳсининг чорак финалида Муборакнинг “Машъал” клубига мағлуб бўлдик. Мана шу мағлубиятдан сўнг руҳан тушкунликда эдик. Кечаги ўйинда қийинчилик билан ғалаба қозонишимиз шарт эди бу вазифани бажардик.

Жароҳатлар футболнинг ажралмас бир қисми. Ҳеч ким жароҳатлардан кафолатланмаган. Ўйин пайтида рақиб футболчиси менга нисбатан жуда ҳам қўпол ҳаракатни амалга оширди. Яхшиямки ўша вақтда оёғимни олиб қолишга улгурдим. Оёғимни олиб қолишга улгурмаганимда жиддий жароҳат олишим мумкин эди.  

Иккинчи даврага тайёргарлик қизғин паллада давом этмоқда. Машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатга бор эътиборимизни қаратяпмиз. Ҳозир бор эътиборимизни ьички чемпионат баҳсларига қаратганмиз. Чемпионлар лигаси доирасидаги “Ал Айн”га қарши учрашув ҳақида ҳозирча ўйламаяпмиз. Унгача бироз вақт бор.

Артур Геворкян ҳақида гапирадиган бўлсам қисқа муддат ичида бир – биримизни яхши тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги ўйинларда бунданда яхши ҳаракат қилиб, бир биримизни яхши тушуниб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди “Локомотив” футболчиси Салим Мустафоев.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика