Latest news

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

С.АЛИБАЕВ: «Ўзбекистонлик футболчилар камида Украина ёки Россияда тўп тепишлари керак» (II) News

С.АЛИБАЕВ: «Ўзбекистонлик футболчилар камида Украина ёки Россияда тўп тепишлари керак» (II)

Футболчиликдан машҳур агент даражасига кўтарилган мутахассис иштирокидаги интерьвюнинг иккинчи қисмини мутола қилинг.

- Ўзбек футболи тарбияланувчиси сифатида бизнинг истеъдодларга қандай баҳо берасиз?

- Ўзбекистонда ҳар доим, кеча ҳам, бугун ҳам, эртага ҳам яхши ўйинчи бўлган ва бўлади. Фақат уларни тўғри йўлга йўналтириш керак холос. Авваллари турли-туман ҳалқаро мусобақаларда қатнашардик. Биз ёшларга бу катта тажриба берар эди. Доимий тарзда ўйин амалиётини ошириш орқали ёшларни кучли футболчи қилиб тарбиялаш мумкин. Мени ўзим икки маротаба спартакиадада қатнашганман. Жуда кучли мусобақа бўлар эди. Кейин яхши легионерлар келишарди. Тўғри, у пайтда Россия ёки Украинадан келадиган футболчилар легионер ҳисобланмасди.

- Тўғри айтасиз, яхши легионер - бу яхши чемпионат. Лекин бизга келаётган легионерларнинг жуда катта қисмидан ўзимизникилар минг маротаба яхшилар. Улар 5-7 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маошга тўп тепишяпти. Шу пулга ҳақиқатдан ҳам легионер мақомига мос ўйинчи топса бўладими? Нуқул бизга иккинчи сорт легионерларини ўтказиб кетишяпти...
- Нима учун бўлмас экан? Мен клубларингизни қандай тартибда ишлашларини яхши билмайман. Агар бирор ким менга мурожаат қилса, марҳамат! Бу пулга яхши ўйинчилар Ўзбекистонга келишади. Ўзбекистон иқлими ва табиати билан ҳам кўпчиликни ўзига жалб қила олади.

- «Бунёдкор» билан яқиндан танишишга улгурдингиз. Пишурнинг ўйини ўхшаганига асосий сабаб «Бунёдкор» ҳужумларни қанотдан ташкил қилишида бўлди, тўғрими?
- Ҳа. Мен ҳам аввало мижозим борадиган жамоани ўрганаман. Мураббийи билан гаплашаман, қандай тактикада ҳаракат қилади. Шунга қараб ўйинчи тавсия қиламан. Агар сиз берадиган футболчи захирада ўтириб қоладиган бўлса ундан наф бўлмайди. Қуруқ пул ишлаш мумкин, аммо ўйиндан роҳат олиш бу бошқа.

- Агар «Бунёдкор» ўйинини кўрган бўлсангиз, мен Блажични Алибобо Раҳматуллаевдан устун деб билмайман. Унга берилган имконият ўзимизникига берилса ундан фойда кўпроқ бўлармиди?
- Боя Ўзбекистон истеъдодларга бой деб бекорга айтмадим. «Бунёдкор» билан танишиб шунга амин бўлдим-ки, Раҳматуллаевдан ташқари Сардор Рашидов ва Дилшод Жўраевга катта эътибор бердим. Агар бу уч футболчи юлдузлик касалига учрамасдан, фақат ва фақат меҳнат қилсалар уларнинг келажагини юқори чемпионатларда кўряпман. Мен футболчини ўйин давомида кузатмайман. Аввало унинг инсоний жиҳатини ўрганаман. Кейин машғулотга бўлган муносабати ва у ерда қандай ишлашига қарайман. Баъзи футболчилар агент келди деб ҳаяжонланишади ёки ўйинни ўз қўлига олгиси келади. Шунинг учун мен уларни босимдан ҳоли бўлишлари учун исталган пайтда пайдо бўлиб, пана жойда кузатаман. Менимча, Раҳматуллаевда бироз ўзгариш бўлган. Сўнгги ой давомида у яна ўз устида ишлашни бошлади ва мана Кубок финалида майдонга тушди. Ёшликда ўзи шунақа бўлади. Катталарнинг маслаҳати эриш туюлиши мумкин. Аммо катталар билмасдан гапирмайди. 20-30 ёш оралиғида футболчи ўзидан бошқасини эшитгиси келмайди. Бу уч футболчига яхшилаб эътибор берилса ва улар масъулиятни ҳис қилсалар, МТЖ учун ҳам фойда. Рашидов борасида Қосимов билан гаплашдим. Битта ўйиндаги хатосига қараб уни захирага ўтказиб қўйиш керак эмаслиги, кетма-кет 5-6та ўйинга туширишни айтдим. Бу борада «Пахтакор»да бироз бошқачароқ ҳолатга гувоҳ бўлдим. Сочи жингалак бола (Акбар Исматуллаев) марказда яхши ҳаракат қилар экан. Хато қилса ҳам кейинги ўйинда майдонга тушади. Чунки жамоанинг стратегияси шундай. «Бунёдкор»да эса яхши ўйинчилар кўп, хато қилган ўйинчини бемалол алмаштириши мумкин. Ўзбекистон чемпионатининг аксар ўйинларини интернетда кўрсатишади, мана шу ўйинлардан келиб чиқиб уларни яхши биламан.

- Шу ерда филиал очишни ўйлаб кўрмадингизми?

- Мен бир ўзим ишлайман. Бу ерда филиал очадиган бўлсам кимнидир ишга олишим керак бўлади. Лекин у футболни менинг кўзим билан кўра оладими? Мен сизга бир нарсани айтаман. 2000 йилларда «Навбаҳор»да қандай таркиб бор эди ёдингиздами? Ўша ўйинчиларни жуда кўпчилиги Россияда эмас, ундан зўр чемпионатда ўйнашга қодир эдилар. Анвар Солиевга Англия клублари жиддий қизиқишди. Аммо бизнинг футболчиларимизни ўзини жуда босиқ тутиши, уялиши катта трансферларга тўсиқ бўляпти. Футболчида характер бўлиши керак. Ундан ташқари тил ўрганишни ҳам канда қилмасликлари керак.

- Ўзбекистон футболида тарбия олдингиз, Украинада фаолиятни давом эттирдингиз. Шароитлар бир хил дейлик, ўзбек боласи муваффақиятга эриша оладими?

- Нега энди йўқ? Ўзбекистонда яхши ўйинчилар тўлиб ётибди. Бу шунчаки гап эмас, ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистонда яхши ўйинчилар кўп. Ўзбекистонлик футболчилар камида Украинада ўйнашлари керак, кейин кучи этса Россияда. Бошқа чемпионатга ўтишни маъқул кўрмайман. Чунки савия ва истеъдоддан келиб чиқиб улар буни уддалай олишади. Яқин авлодни олайлик, Макс ҳаммага намуна. Денисов ва Аҳмедов. Суркиснинг шахсан ўзи «Динамо» учун Одилни олиб келишни истаганди. Бу трансфернинг амалга ошишида томонлар келиша олишмади. «Пахтакор» ўз меҳнатига яраша ҳақ олишни истади, «Динамо» эса йўқ. Мен битта ўзбекни ўрнини, иккинчиси билан тўлдириш кераклиги айтдим. Макс кетди, Одил келди.  Бу ерда «Анжи» чиқди. Кейин Денисовни ўз сафларига қўшиб олишни исташди. Аммо Виталий Украинада «Днепр»дан бошқа жамоада ўйнамасликка ваъда бергани учун трансфер амалга ошмаслиги маълум эди. Мана ҳозир Аҳмедов Россиянинг энг кучли ўйинчиларидан бир ва энди унга бир пайтлар сўралган суммадан анча катта бўлган пулни беришга тайёрлар. Четга чиқиб топ клубларда ўйнаши мумкин бўлган футболчилар ичида Суюновни алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин. Зўр «боец» эди. Афсуски, ўз пайтида олий лигани тарк этмади. Ўзбекистонда мен бир футболчини кўз остига олиб қўйганман (футболчи мақолани ўқиб, юлдузлик касалига учрамаслиги учун унинг номини ёзмасликка қарор қилдим). Кузатишда давом этайлик-чи, балки трансфер амалга ошиб қолар.

- Бу бизни Россия ва Украинада бренд сифатда қабул қилмасликлариданми?

- Балки. Мана «Динамо» Киев сўнгги йилларда ишлатган пулларни ҳисобласак 100 миллион евродан ошяпти, «Металлист»ники 25 миллионга тенг. Ҳозир ким нечанчи ўринда? «Металлист» номларни эмас, футболчиларни йиғди. Якунда иш ўз самарасини берди. «Динамо» эса бурни тагидаги мураббийни ҳам кўрмади. Мен уларга кўп бора Кучукни мураббийлик постига таклиф қилиш кераклигини айтдим, аммо номи чиқмаган мутахассисга ишон билдиришни лозим топмадилар. Кучук жуда кучли мутахассис. Уни бугунги кундаги иши, қандай мураббий эканлигини айтиб турибди.

- Англия қизиққан Солиев, Россияда ном қозонаётган Аҳмедов... Наманган фарзанди сифатида Наманганни сири нимада?
- Наманганнинг ҳар бир туманида футболни севишади. Тўрақўрғон, шаҳар марказида, Чустда ҳамма-ҳамма ҳудудида кучли жамоалар бўлар эди. Уларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиларди. Асосий рақиб Фарғона бўларди. Буни болалар томоша қилар эдилар. Ула ҳам шулар қаторида ўйнашни истардилар.

- Ҳозир эса Наманган футболига ҳавас қила олмайсиз. Нафақат Наманган, бошқа вилоятларда ҳам истеъдодлар сўниб боряпти.
- Сурхондарёни эслашим мумкин. Жуда кучли футболчилар чиқишди бу вилоятдан. Болалар футболига катта эътибор бериш керак.

- «Насаф»да Демьяненконинг иши кўриндими?
- Ҳм, йўқ. Демьяненко гап йўқ, зўр футболчи бўлган, аммо мураббий сифатида унинг ишини кўрмаганман.

- Сўнгги йилларда олий лигамизнинг савияси тушиб кетяпти. Агар футболчилар кетаверса, мухлислар кимни кўришади?
- Сербияда худди шундай. Ҳамма яхши ўйинчилар чет элга чиқиб кетганлар, Лекин ўйинларга мухлис келади. Легионер футболчиларингиз кўпайгани сари терма жамоангиз кучайиб бораверади. Бунинг учун стадионларда турли-туман қизиқарли ўйинлар ўтказилсин. Мухлисларнинг кўнглига қараб иш тутишсин.

- Ўзбекистон агентлари билан алоқангиз борми?
- Фақат Равшан Салимовни танийман.

- Пишурдан кейин Сизга бошқа клубларимиз таклиф билан чиқмадими?
- Ҳозирча йўқ. Балки улар мен ҳақимда ахборотга эга эмасдирлар. Лекин ҳақиқатдан ҳам легионер мақомига мос ўйинчи керак бўлса, ёрдам беришим мумкин.

- Пишурнинг кейинги режалари қандай?
- Биз аввало клубдан таклиф кутишимиз керак. Пишурга Ўзбекистон жуда ёқди. Унинг яқинларига Ўзбекистон бегона эмас. Фарзанди эса ундан кейинги йилни ҳам Тошкентда ўтказишни сўраяпти.


Нодирхўжа Юлдашев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика