Latest news

18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  0 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  13 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  19 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0

Саламат Қуттибоев: “Бухоро” билан келишиб қўйгач, “Насаф”га узуримни айтдим” News

Саламат Қуттибоев: “Бухоро” билан келишиб қўйгач, “Насаф”га узуримни айтдим”

Қорақалпоғистонлик футболчи Саламат Қуттибоев янги мавсумни “Бухоро”да бошлайдиган бўлди.

Олмалиқликлар билан хайрлашган марказий ярим ҳимоячи куни-кеча янги жамоаси билан шартнома имзолади. Шу муносабат билан Саламатдан интервью олдик.

- “Бухоро”га айтишингиз қандай амалга ошди?
- Бу ерга мен жамоа мураббийи Тачмурод Агамуродовнинг таклифига биноан келдим. Маълум муддат машғулотларда иштирок этганимдан сўнг, клуб менга шартнома таклиф қилди. Битимдаги шартлар ҳар икки томонни тўла қониқтиргани боис, унга имзо чекдим.  

- Айтишларича сизга олий лиганинг бошқа жамоаларидан ҳам қизиқиш бўлган экан. Шу ростми?
- Ҳа, яширмайман таклифлар бор эди. Аммо Бухоронинг таклифи менга бошқаларникидан маъқул келди. Боз устига уйимга яқин.

- “Насаф”га ўтишингиз борасида хабарлар чиққанди. Наҳотки чемпионлар лигасида иштирок этишни истамаган бўлсангиз?
- Менимча ҳар қандай футболчи нуфузи юқори бўлган мусобақаларда қатнашишни хоҳлайди. Тўғри, қаршиликлар ҳам мени ўз сафида кўришни истаб, таклиф қилганди. Лекин мен аввалроқ Тачмурод Агамуродов билан келишиб қўйгандим ва у кишига вада бергандим. Шундан сўнг “Насаф”га узуримни айтдим.  


- Янги жамоага мослашиб кетиши жараёни қандай кечмоқда?
- Ёмон эмас. “Бухоро”нинг таркиби бу йил деярли янгитдан тузилмоқда деса ҳам бўлади. Менимча мавсум стартига қадар бир-биримизни сўзсиз тушунадиган даражага чиқамиз.

- Сиз харакат қиладиган марказий ярим ҳимояда рақобат бироз кучлидек кўринмоқда. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу чизиққа яна бир нечта ўйинчи келиши ҳам мумкин. Шунга қарамай “Бухоро”да ҳам асосий таркибда ўйнаш учун бор кучим билан харакат қиламан. Рақобатни эса бўлгани яхши.

- Дарвоқе, ўтган йили “Олмалиқ”да ҳам асосий таркиб ўйинчисига айланиб улгургандингиз. Қолаверса бу клубда молиявий муаммолар йўқ дейишади. Игорь Шквирин сизни бу йил ҳам жамоасида олиб қолишга харакат қилгандир?
- Назаримда унақага ўхшамади. Қолишимни жуда исташганида бу борада музокара ўтказишарди. Ҳеч қандай нидо чиқмагач, олдимда турган бошқа вариантлар ҳақида ўйлай бошладим.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика