Latest news

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  11 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  9 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

Саккиз йил олдин "йўқотиб" қўйган юлдузчамиз бугун 25 ёшга тўлди News

Саккиз йил олдин "йўқотиб" қўйган юлдузчамиз бугун 25 ёшга тўлди

Бугун "Қўқон-1912" клуби ҳужумчиси, 2011 йили Мексика яшил майдонларида порлаган юлдузчамиз Тимур Ҳакимов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Мексикадаги ўсмирлар (U-17) ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз таркибида порлаган футболчилардан бири бу Тимур Ҳакимов эди. Ўша кичик мундиалда бугунги кун қаҳрамони чинакамига порлаганди. Мексикадан қайтиб келган терма жамоамиз аъзоларига ЎФА майдонида "Спарк" автомобилларининг тантанали равишда топширилгани ҳамон кўз ўнгимизда.     

- Ёшлигим барча болалар каби оддий ўтган, - дейди Тимур болалик йилларини эсга олиб. - Кўчада тенгдошларим билан ўйнардим. Етти ёшимдан футбол билан ҳамнафасман. Кўчада футбол ўйнаб юрганимизда каттароқ болалар уйдагиларим ёнига келиб, мени футболга беришларини сўрашган. Бу болада қобилият бор деб айтишганди. Биринчи мураббийим Алексей Евстафеев. Бу мураббийдан бир умрга миннатдорман. 

Фаолиятимдаги энг ёрқин турнир сифатида ҳеч иккиланишсиз Мексикадаги жаҳон чемпионатини айтган бўлардим. Бу менинг илк жаҳон чемпионатим эди. Дастлабки турдаги мағлубиятга қарамай чорак финалга қадар етиб боргандик. Мундиалдаги шароитлар, муҳит ажойиб эди. Мексикада хатто бизга маҳаллий аҳоли ҳам чин дилдан мухлислик қилганди. Худди ўз майдонимизда ўйнагандек таассурот бўлганди.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам Мексикадаги мундиални ҳали узоқ вақт эслаб юрамиз. Майли, энди бу тарих. Ўша жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Тимур Ҳакимовни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Бу табрикка сайтимиз ижодкорлари ва мухлислари ҳам қўшиладилар. У жорий мавсум "Қўқон-1912" клуби шарафини ҳимоя қиляпти.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика