Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

“Сафари қариётган” АПЛ футболчилари News

“Сафари қариётган” АПЛ футболчилари

АПЛнинг 8-тури давом этаётган вақтда футболчиларнинг ҳолати ва жамоадаги ўрни турлича

Уларнинг орасида ҳозирги ўйини билан кўпчиликни эътирофига сазовор бўлаётган, шуниндек, ўз потенциалини кўрсата олмаётган футболчилар етарлича. Мазкур футболчилар катта эҳтимол билан қишки трансфер вақтида клубларини алмаштиради.

Қуйида ушбу футболчилар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Аарон Ремзи

Бир неча йиллардан бери “Арсенал” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Аарон Ремзи клубдаги ўрнини йўқотиб қўйди. Унинг маҳорати катта клуб сафида ўйнашга етади. Аммо айни вақтда тўпчилар” сафида ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти. Шартномаси келаси йил ёзида якунига етадиган футболчи билан Лондон клуби раҳбарияти ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли уелслик  АПЛнинг 2013/2014 йилги мавсумида 16 гол ва 8 ассист қайд этган. Бу унинг ҳозиргача тўп сурган мавсумлари орасида энг яхшиси бўлиб турибди.  

Том Ҳитон

Сўнгги бир неча йилда “Бёрнли” клубининг биринчи рақамли дарвозабони бўлган Том Ҳитон ўтган мавсумда олган жароҳати сабаб, асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйди. Ник Поуп ажойиб ўйинлари орқали ҳаммани лол қолдирмоқда. Бундан ташқари, Англиянинг машҳур киппери Жо Ҳарт ҳам ёзги транфер вақтида жамоага олиб келинди ва ортда қолган 7 турда энг кўп сейв қайд этган дарвозабон бўлиб турибди. Бу эса 32 ёшли инлиз посбонига асосий таркибда жой йўқлиги ва ўзи учун янги клуб топиши кераклигини кўрсатади.

Поль Погба

Поль Погба Франция терма жамоасида қўлга киритган жаҳон кубогидан кейин, унинг “Манчестер Юнайтед”даги фойдали иш коеффиценти тушиб кетди. Кўплаб мутаҳассислар муаммо айнан Моуриньо билан боғлиқ деб ҳисоблашмоқда. Агар бу иш шундай давом этса, Погба яқин орада жамоасинии алмаштиради. 25 ёшли юлдузга “Барселона” ва “ПСЖ” скаутлари қизиқиш билдиришмоқда.  

Натаниэль Клайн

Истеъдодли ўнг қанот ҳимоячи 2017 йил мавсум авжига чиққан бир паллада шикастланди ва Юрген Клопп шакллантираётган “Ливерпул”нинг  кучли ўн битталик таркибидан тушиб қолди. Унинг жойида ҳаракат қилаётган Трент Александр-Арнолд нафақат жамоанинг, балки Англия футболининг ёш умидли футболчиси сифатида эътироф этилмоқда. Клопп ҳам Арнолдга ишонч билдираяпти. Натан Клайннинг тажрибаси ва ҳимояланиш қобилияти Премьер Лиганинг кўплаб клубларига мос тушади.  

Рубен Лофтус-Чик

Ўтган мавсумда “Кристал Пелас”даги ўйини орқали Англия МТЖнинг Россияда ўтказилган таркибидан жой ола билган футболчини муҳлислар унутиб қўйишди. Сабаби, ижарадан яна “Челси”га қайтган 22 ёшли яримҳимоячига Маурицио Сарри имконият бермаяпти. Англиялик иқтидорли футболчи ривожланишида ўйин амалиёти муҳим. Балки, Рубен “Кристал Пелас” клубида яна шундай шароитга эга бўлиши мумкин.

Виктор Ваньяма

Виктор Ваньяма 2016 йили “Саутгемптон”дан “Тоттенҳем”га келиб қўшилди ва барча турнирларда 74 марта “шпорлар” либосида майдонга тушди. Ҳозирда, Почеттино унинг ҳизматларига эҳтиёж билдирмаяётганини, бу йилги мавсумда атиги 51 дақиқа тўп сурганидан билиб олиш қийин эмас. Асосий эътибор Ҳарри Уинкс, Муса Дембеле ҳамда Эрик Даерга қаратилмоқда. Бу эса кениялик футболчига заҳирада қолиб кетмаслик учун бошқа клуб топиши кераклигини билдиради.  

Альберто Морено

Морено 2017 йил ноябр ойидан бери янгиланган “Ливерпул” таркибида бор йўғи 90 дақиқа кўриниш берди. Чемпионшип вакили “Ҳалл Сити”дан ҳарид қилинган Эндрю Робертсон Морено ўрнида фантаcтик мавсум ўтказаяпти. Клопп “мерсисайдликлар”нинг чап қанот ҳимоясида айнан Робертсонга ишонч билдириши, Моренонинг заҳира ўйинчисига айлантириб қўйди.  

Гари Кеҳилл

2012 йилдан бери “Челси” сафида ўйнаётган Гари Кеҳилл Англия Премьер Лигаси(2 марта), УЕФА Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Англия кубоги ва Лига кубоги соҳиби бўлишга эришди. Яқинда 32 ёшли ҳимоячи аллақачон бошқа жамоага ўтиш вақти келганлигини оммадан яшириб ўтирмади. Боиси, мазкур мавсумда Сарри тажрибали инглиз футболчисини атиги битта учрашувда майдонга туширди.  

Дивок Ориги

Дивок Ориги 2014 йилда Франциянинг “Лилль” клубидан 10 млн фунт стерлинг эвазига “Ливерпул” келажаги дея олиб келинганди. Бироқ, ўтган мавсумни “Вольфсбург” жамоасида ўтказган форвард бу йил бирор марта ҳам майдонга тушмади. Бу эса футболчига “қизиллар”да жой йўқлигини кўрсатади. Қайд этиш керак, бельгиялик ҳужумчи “Ливерпул” таркибида 77 учрашувда майдонга тушган ва ўз номини 21 маротаба таблога ёздириб қўйган.

Даниэль Дринкуотер

“Лестер эртаги” қаҳрамонларидан бири, Дринкуотер 2017 йилда Роман Абрамович жамоасига ўтди. "Челси" 28 ёшли яримҳимоячига ушбу мавсумдан эътиборни камайтиргандек(бирорта учрашувда ўйнамади). Фаолиятини юқори палласига етиб келган Даниель, ўз маҳоратини кўрсатиши учун кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши талаб этилади.  
Фернандо Ллоренте

АПЛнинг 2016/2017 йилги мавсумида Фернандо Ллоренте “Суонси” жамоасида яхши ўйин кўрсатди(33 ўйин, 15 гол). Натижада, Маурисио Почеттино испаниялик ҳужумжини “Тоттенҳем”га таклиф этди. Лекин, Фернандо аргентиналик мураббий кутганичалик жамоани кучайтира олмади(33 ўйин, 5 гол). Ҳарри Кейннинг соясида қолиб кетаётган 33 ёшли футболчи, ушбу мавсумда битта баҳсда майдонга тушди, ҳолос.

Нодир Абдурасулов таржимаси 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика