Latest news

21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  1 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  4 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  5 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  5 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  8 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  5 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  7 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  6 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  4 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  8

Рустам Умаров: "Тиббий кўрикдан сўнг жароҳатим қанчалик оғирлигини билиб оламиз" News

Рустам Умаров: "Тиббий кўрикдан сўнг жароҳатим қанчалик оғирлигини билиб оламиз"

Футзал бўйича Осиё чемпионати финалидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Умаров микст зонада ўз фикрларини билдирди.

"Финал учрашувида Эронга қарши муносиб ўйнадик деб ўйлайман. Тезкор гол уришга эришдик. Бироқ иккита хато туфайли голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи голда бир сонияга бўшашганимиз оқибатида рақиб гол уриб кетди. Умуман олганда учрашув мухлисларга ёқди деб ўйлайман".

"Жароҳатим борасида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Тиббий кўрикдан ўтгач барчаси маълум бўлади. Мени ўрнимга тушган Клим Тюгаев ажойиб ҳаракат қилди, бир қатор вазиятларда жамоамизни голлардан қутқарди".

"Мухлисларга келсак ғалабаларимизда уларнинг жуда катта хиссаси бор. Осиё чемпионатида бизни қойилмақом тарзда қўллба турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Доимо футзални севинг, футзал билан шуғулланинг!",- дейди Рустам Умаров.


Файзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика