Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи
20 aug 2025 21:38
News
Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи
Луис Суарес фаолиятини Лионел Месси билан бир вақтда якунлаш истагини билдирди.
Ҳар икки футболчининг "Интер Майами" билан тузилган шартномаси 2025 йил охирида тугайди.
"Менимча, иккаламиз ҳам етарлича етук инсонлармиз ва ҳар биримиз ўзимиз учун тўғри қарор қабул қиламиз, шахсан ўзимиз учун нима маъқулроқ бўлишини ўйлаб кўрамиз.
Ўзимга келсам, аниқ бир нарса дея олмайман, лекин Месси билан бирга фаолиятимни якунлашни истардим, чунки биз бу ҳақда кўп йиллардан бери суҳбатлашиб келганмиз. Бу содир бўлиши мумкин, эҳтимол бор. Аммо бу шартномаларимизнинг узайтирилишига ҳам боғлиқ ва ҳар биримиз керакли пайтда тўғри қарор қабул қиламиз," - деди "Интер Майами" ҳужумчиси.
Link :
Source : The Athletic
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Comments