Latest news

16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  2 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  8 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  8 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  7 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  7 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4 11:27Луи Саа, Кике ва Жепаров. Кўҳна Самарқанд футзал олами вакилларини бир ерга жамлаган ЖЧ-2024 қуръасидан ГАЛЕРЕЯ  4

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман" News

Рустам Нартаджиев: "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман, "Сурхон"дан чексиз миннатдорман"

"Локомотив"га қайтган дарвозабон Рустам Нартаджиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локо"га қайтишингиз қай тариқа амалга ошди?

- "Сурхон" билан шартномам якунига етганди. Шу сабабли "Локомотив" раҳбарияти мен билан боғланди ва жонажон жамоамга қайтишни таклиф қилишди. Бу таклифни бажонидил қабул қилдим.

- "Сурхон"дан қанчалик миннатдорсиз? Ўтган мавсум иккинчи даврада жамоанинг асосий қутқарувчиси ва таъбир жоиз бўлса жамоанинг Суперлигада қолишида асосий рол ўйнадингиз.

- "Сурхон" раҳбариятидан чексиз миннатдорман. У ердаги жамоадошлар билан ишлаш, машғулот қилиш менда ўзгача таассурот қолдирган. Ўтган мавсум "Сурхон" учун омадли ўтди дея оламан, Чунки клуб қўйган вазифа бажарилди деса ҳам бўлади. Ўз навбатида менга ишонч билдирган мураббийлар штабига ҳам раҳмат айтаман. Улар менга яхши тарафларимни кўрсатиш учун катта имконият беришди.

- Айни дамда Абдумавлон Абдужалилов ҳамда ёш посбонимиз Шоҳруҳ Исоқов асосий таркибдаги дарвозабонларимиз ҳисобланишади. Рақобат жамоада қанчалик муҳим диб ҳисоблайсиз?

- Абдумавлон Абдужалиловни яхши танийман. У яхши дарвозабон. У Суперлигада жуда кўп ўйинларда майдонга тушди ва жуда катта ўйин амалиётига, тажрибага эга. Аммо "Локомотив"га захирада ўтириш учун қайтмадим (демак, Абдумавлон Абдужалилов ҳам рақобатга тайёр туриши керак). Рақобат эса доимо бўлиши шарт, футболчи шу орқали ўсади. Доимо кучлилар билан рақобатда бўлиш орқалигина энг яхшиси бўлиш мумкин.

- Ушбу мавсумда ўз олдингизга қанақа мақсадлар қўйгансиз?

- "Локомотив" билан совринли ўринларни олмоқчиман. Олдимизда бутун бир мавсум кутиб турибди. Энг аввало чиройли ўйин кўрсатишимиз керак.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика