Latest news

09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  0 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  2 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8

Рустам Мирсодиқов: "Туркияда кўпроқ назорат ўйинларига эътибор қаратамиз" News

Рустам Мирсодиқов: "Туркияда кўпроқ назорат ўйинларига эътибор қаратамиз"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси ҳам янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа ҳозирда Чирчиқда машғулот ўтказиш билан бир қаторда синов-назорат ўйинларини ҳам ташкил этмоқда. Металлургнинг тайёргарлик йиғини режасидан хорижга чиқиш ҳам ўрин олган. Бу ҳақда бош мураббий Рустам Мирсодиқов "СА"га берган интервьюсида айтиб ўтди.

- Айни пайтда йиғинни Чирчиқда олиб бормоқдамиз. Очиғи, об-ҳавонинг кутилмаганда совуб кетиши натижасида режамизга ўзгартириш қиритилишига сабаб бўлди. Қалин қор ёққан пайтларда ёпиқ манежларда шуғулландик. Умуман олганда йиғиндан кўнглим тўлмоқда.

- Ўзингизга яхши маълумки, жамоамиз таркибида айтарли жиддий ўзгаришлар қилинмайди. Бу йил ҳам шундай. Тўғри, айрим ёш футболчилар машғулотларимизга келиб, кўрикдан ўтишмоқда. Лекин уларнинг бирортаси билан ҳали шартнома имзоланмаган.

- Режага кўра 15 февраль куни Туркияга жўнаб кетамиз. У ердаги йиғинимиз ҳал қилувчи босқчи саналади. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун, синов-назорат баҳсларини ўтказишни ўйлаб турибмиз. Рақиб жамоаларнинг номи, ўша ерга борганимизда аниқ бўлади. Анталиядан 2 март куни қайтиб келамиз ва шундан сўнг ўз қароргоҳимизда чемпионатга тайёргарликни давом эттирамиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика