Latest news

23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  0 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:41Россия кубоги. ​Аббосбек Файзуллаев "Зенит"га қарши ўйинни захирада бошлади (онлайн ҳисоб)  8 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  17 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  9 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1 17:38Суперлига 10-турида ишловчи ҳакамлар эълон қилинди  3 16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   21

Рустам Мирсодиқов: "Сўғдиёна"да ғалабага иштиёқ кучли эди" News

Рустам Мирсодиқов: "Сўғдиёна"да ғалабага иштиёқ кучли эди"

“Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов натижадан қониқмаганлигини яширмади.
- “Сўғдиёна” учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур эканлигини ва бутун ўйин давомида улар ҳужумкор ўйин намойиш этишларини билардик. Катта босимга пухта ҳозирлик кўриб, учрашувни қарши ҳужумда ташкил этиш режасини ҳам тузиб қўйгандик. Йигитлар буни уддалашди. Биринчи таймда ҳисобни очолмаган майдон эгалари иккинчи таймда ҳимояни унутиб ҳужумга ўтиб кетишди. Бундан унумли фойдаланиб гол киритиб олдик. Аммо қанот ҳакамининг офсайдни кўрмаслиги натижасида “Сўғдиёна” ҳисобни тенглаштириб олди. руҳий тушкунликка тушган футболчиларимиз эса учрашув охирида яна битта тўп ўтказиб юборишди.

Жамаомизда жароҳатланган футболчилар анчагина. Бугун асосий дарвозабонимиз Маъмур Икромов, тажрибали ўйинчиларимиз Шуҳрат Йўлдошев, Одил Исабоев, Сардор Расулов, Миртўра Акбаров, Александр Ковалевларнинг ёрдамидан фойдалана олмадик. Мағлубиятда дарвозабонини ва ҳимоячиларни айбламайман. Улар қўлидан келганини қилишди. Аммо майдоннинг нотекислиги натижасида чиройли футбол намойиш этишнинг имкони бўлмади. Мезбонлар эса бу ҳолатга кўникиб қолишган. Шу нарса ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика