Latest news

01:30Лионель Месси: "Реал Мадрид" – дунёдаги энг кучли клуб"  1 01:10Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Рақибнинг жисмонан кучлилиги футбол ўйнашга ҳалал бермайди. Асосийси ақл бўлса, бас"  1 01:05Швейцария термаси ҳам "Евро" учун қайдномаси эълон қилди  0 00:43Отабек Жўрақўзиев: "Мали тактик ва техник жиҳатдан кучли жамоа экан"  1 00:33Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди"  2 00:15"Mixed zone". Ўзбекистон – Мали (1:1) учрашувидан кейин бош мураббий Тимур Кападзе, Бўриев, Йўлдошев, Жалолиддинов ва бошқа футболчилар фикр билдиришди  1 00:02Ўртоқлик ўйинлари. ОКМК "Бунёдкор" билан, "Локомотив" "Сурхон"га қарши дуранг қайд этди  0 23:43Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади  0 23:28ФИФА "Қизилқум"га трансфер тақиқини қўйди!  4 22:58Забицер, Арнаутович, Лаймер – Австрия термаси "Евро" учун якуний қайдномасини эълон қилди  1 22:3637 ёшли Варди АПЛга қайтган "Лестер" билан шартномасини узайтирди  4 22:02Испания терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ!  9 21:45Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар футбол академиясига ташриф буюрди  4 21:28U23 ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Мали 1:1. АПЛда ўйнайдиган футболчи гол урди  6 21:08Миллий жамоанинг Туркманистонга қарши ғалабадан кейинги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0

Рустам Ашурматов: "Навбаҳор" билан ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз" News

Рустам Ашурматов: "Навбаҳор" билан ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"

Хабарингиз бор, бир неча дақиқа олдин мамлакатимизнинг маҳоратли ҳимоячиларидан бири бўлган Рустам Ашурматов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади.

Шундан сўнг, футболчи “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати учун махсус интервью берди.

- Рустам, аввало “Навбаҳор”га хуш келибсиз!

- Раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб, ўз тарихи ва номига эга клуб таркибига қўшилганимдан хурсанд эканлигимни изҳор этмоқчиман.

- Сизни жамоага ким таклиф қилди?

- Клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян таклиф қилишди. Ўз навбатида шуни таъкидламоқчиманки, сўнгги 3 мавсумни хорижда, янаям аниқроғи, Жанубий Корея чемпионатида ўтказганлигим боис, яқинларимни жудаям соғиндим ҳамда фаолиятимни ўз юртимизда давом эттиришга аҳд қилдим. Бундан хабар топган Суперлиганинг кўплаб клублари менга таклиф билан чиқишди. Аммо янги мавсумда “Навбаҳор” ўз олдига юксак мақсадлар қўйганлиги, яъни, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритишни ният қилганлиги, қолаверса, жамоани мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга фаолият юритган мутахассис Самвел Вячеславович бошқараётганлиги, бундан ташқари, жамоадаги кўплаб футболчилар билан “Бунёдкор” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга тўп тепганлигим, шунингдек, Наманган уйим Қўқонга яқин бўлганлиги боис, янги мавсумда “Навбаҳор”да ўйнашга қарор қилдим.

Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, клуб билан шартнома имзолаш арафасида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек ака Саматов билан суҳбатлашиб, шунга амин бўлдимки, улар футболни теран тушунадиган, ҳақиқий футбол фидойилари, жонкуярлари экан. Шундай фидойи раҳбарлар бошқарувидаги клуб билан янги мавсумда Худо хоҳласа, ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришамиз, деган умиддаман.

Фурсати келганида шуни ҳам айтиш лозимки, наманганликлар таклифига розилик беришдан олдин оила аъзоларим, шунингдек, “Навбаҳор”да 2 йил давомида (2014-2015 йилларда) бош мураббий сифатида фаолият юритган тоғам Бахтиёр Ашурматов билан маслаҳатлашдим. Улар менинг қароримни қўллаб-қувватлашди. Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг муваффақиятларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман.




- Футболчи бўлишингизда тоғангиз Бахтиёр Ашурматовнинг ҳам муносиб ҳиссаси бўлса керак?

- Албатта! Айнан тоғамга ҳавас қилиб, шу касбни танлаганман, шунингдек, ҳимоячи бўлганман. Тоғам футболчи бўлмаганида, тақдирим бошқача кечиши ҳам мумкин эди. Шу боис, ҳозиргача тоғамдан маслаҳат олиб тураман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Албатта, “Навбаҳор” ишқибозларининг таърифи барчага маълум. Мазкур жамоани танлашимда ушбу омил ҳам аҳамият касб этди. Мухлислардан жамоамизни доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз ҳам уларнинг ишончларини оқлаб, азалий орзуларини рўёбга чиқариш, яъни, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Бахтимизга ишқибозлар доимо соғ-саломат бўлишсин.

Бизнинг маълумот
Рустам Ашурматов
– 1996 йил, 7 июль куни Қўқон шаҳрида туғилган.
Футбол билан 6 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
“Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчиси.
Амплуаси:
ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Қўқон-1912” (Қўқон, 2015 йил), “Бунёдкор” (Тошкент, 2016-2018 йиллар), “Кванжу” (Кванжу, Жанубий Корея, 2019-2020 йиллар), “Канвон” (Канвондо, Жанубий Корея, 2021 йил).
2022 йилдан “Навбаҳор”да.
Шунингдек, ўз вақтида Ўзбекистон U-17, U-19 ва U-23 терма жамоалари етакчиларидан бири бўлган. 2018 йили Ўзбекистон U-23 ёшлар термаси сафида Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган. 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.
Мухлислик қиладиган жамоаси: “Реал” (Мадрид).
Ҳавас қиладиган футболчилари: Бахтиёр Ашурматов ва Серхио Рамос.
Оилали.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати




Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика