Latest news

01:00АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" (онлайн ҳисоб)  26 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  1 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  9 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  10 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

Рустам Абдуллаев: "Қўқонлик мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман" News

Рустам Абдуллаев: "Қўқонлик мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман"

“Андижон” – “Қўқон-1912” (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.

- Бугун муҳим ғалабага эришдик. Бу муваффақият биз учун жуда зарур эди. Бизни стадионда қўллаб-қувватлаган қўқонлик мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Ғалабани уларга бағишлаймиз. Мухлисларимизга қувонч бахш этганимиздан хурсандман.

- Бугунги ғалаба нимани ҳисобига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?

- Бугун шогирдларим ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларимни бекамукўст бажаришди. Бугунги ўйинга қарши ҳужум тактикасини танлагандик ва бу бизга фойда келтирди. Мазкур баҳсда ҳимоячиларимиз ишончли ўйнашганини ҳам алоҳида эътироф этишим жоиз.

- Жамоанинг очкоси 17 тага етди ва аутсайдерлардан бироз узоқлашди. Бу ёғига хотиржам тин олиш мумкинми?

- Ҳотиржам бўлиш учун ҳали эрта. Тўғри босимдан бироз халос бўлдик. Лекин чемпионат баҳслари ҳали олдинда. Биз кейинги иккита учрашувни ўз майдонимизда ўтказамиз. “Олмалиқ” ва “Машъал” билан бўладиган ўйинларга ҳам жиддий тарзда тайёрланамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика